⚽️ Тошкент вилояти — Қорақалпоғистон: 4:0!
2026-08-07 09:00:00 / Yangiliklar
Давлат хавфсизлиги хизмати кубогининг Республика босқичида Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилаётган туманимизнинг Оқ Овул маҳалласи жамоаси илк учрашувда ишончли ғалабани қўлга киритди.
🔥 Учрашув 4:0 ҳисобида Тошкент вилояти жамоаси фойдасига якунланди.
Майдондаги кескин кураш, чиройли голлар ва ёрқин вазиятларга бой бўлган баҳс футбол мухлисларига юқори кайфият улашди. Жамоамиз вакиллари ҳар бир дақиқада фаоллик ва ғалабага бўлган ишончни намоён этиб, муносиб ўйин кўрсатишди.
👏 Жамоамизга кейинги баҳсларда ҳам омад ва янги ғалабалар тилаймиз!
Оқ Овул — олға! 🇺🇿⚽️

