6-умумтаълим мактабида таъмирлаш ишлари назорат қилинди
2026-08-07 09:00:00 / Yangiliklar
Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемов, туман прокурори, ИИБ ва солиқ инспекцияси раҳбарлари ҳамда Юқори Чирчиқ туманлараро ДХХ раҳбарлари тумандаги 6-умумтаълим мактабида бўлиб, таълим муассасасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши билан танишдилар.
Ўрганиш давомида мактабда олиб борилаётган ишлар ҳолати, уларнинг сифати ва белгиланган вазифаларнинг ижроси кўздан кечирилди. Масъулларга қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли ва белгиланган меъёрлар асосида амалга ошириш, ишларни жадаллаштириб, қисқа муддатларда якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, таъмирлаш ишларини сифатли ташкил этиш, мактаб ҳудуди ва биноларини янги ўқув йилига муносиб ҳолатга келтириш, ўқувчилар учун замонавий ва қулай таълим олиш шароитларини яратиш муҳимлиги таъкидланди.
Асосий мақсад — янги ўқув йилида 6-мактаб ўқувчилари учун муносиб, замонавий ва барча қулайликларга эга таълим муҳитини яратиш.

