Юқори Чирчиқ тумани ҳокимининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди
2026-08-07 09:00:00 / Majlislar
Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемов томонидан тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун навбатдаги очиқ мулоқоти ўтказилди.Унда туман прокурори, Ички ишлар бўлими ҳамда Солиқ инспекцияси раҳбарлари тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, тадбиркорларни қийнаётган масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул давомида ер ажратиш ва ер муносабатлари, электр энергияси ва табиий газ таъминоти, инфратузилмани ривожлантириш, банк кредитлари, солиқ масалалари ҳамда тадбиркорлик фаолиятида учраётган бошқа муаммолар муҳокама қилинди. Ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижросини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.
Таъкидланганидек, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш Юқори Чирчиқ туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, давлат идоралари ва бизнес вакиллари ўртасидаги мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

