Долзарб 40 кунлик» лойиҳаси: Гулистон ҳамда Навоий маҳалласидаги ободонлаштириш ишлари туман ҳокими назоратида
2026-07-27 09:00:00 / Yangiliklar
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» эзгу ғояси асосида Юқори Чирчиқ туманида амалга оширилаётган «Долзарб 40 кунлик» лойиҳаси доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда.
Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемов Гулистон ва Навоий маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишиб, ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

