Долзарб 40 кунлик»: Навоий ва Гулистон маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари туман ҳокими назоратида
2027-07-27 09:00:00 / Yangiliklar
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» эзгу ғояси асосида Юқори Чирчиқ туманида амалга оширилаётган «Долзарб 40 кунлик» лойиҳаси доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.
✔️ Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Ускенбай Атемов Навоий ва Гулистон маҳаллаларида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Ташриф давомида маҳаллаларда аҳоли хонадонларини ободонлаштириш, кўчаларни тартибга келтириш, йўллар ёқасини обод қилиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда «Обод маҳалла – обод кўча – обод хонадон» мезонларини тўлиқ жорий этиш ишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, «Долзарб 40 кунлик» лойиҳаси доирасида ҳар бир хонадонда «Обод хонадон» мезонларини таъминлаш, кўчаларнинг ягона меъморий қиёфасини шакллантириш, аҳоли иштирокини янада кучайтириш ва маҳаллаларда намунавий муҳит яратиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Туман ҳокими ҳар бир маҳаллада олиб борилаётган ишлар сифатли ва белгиланган муддатларда якунланиши лозимлигини таъкидлаб, масъуллар ҳамда маҳалла фаолларига ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Юқори Чирчиқ туманида «Долзарб 40 кунлик» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар маҳаллалар қиёфасини янада обод ва кўркам қилиш, аҳоли учун муносиб яшаш муҳитини яратиш ҳамда Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олишга хизмат қилмоқда.
📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

