Ҳурматли фуқаролар!
2026-07-15 09:00:00 / E'lon
✔️ Мурожаатларингиз юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ҳокими ҳамда ҳоким ўринбосарлари томонидан тасдиқланган қабул жадвали асосида қабуллар ўтказилади.
Қуйидаги қабул кунлари ва вақтларига мувофиқ ўзингизни қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаатларингизни қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳал этиш чоралари кўрилади.
Юқори Чирчиқ тумани ҳокими:
➡️ Атемов Ускенбай Бусинович
Қабул куни: Ҳафтанинг жума кунлари.
Қабул вақти: 10:00 дан 12:00 гача.
✔️ Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи
➡️ Тастанбеков Абдулла Куримбаевич
Қабул куни: Ҳафтанинг пайшанба кунлари.
Қабул вақти: 09:00 дан 14:00 гача.
✔️ Туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникация, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари
➡️ Худайбергенов Шухрат Сагдуллаевич
Қабул куни: Ҳафтанинг чоршанба кунлари.
Қабул вақти: 15:00 дан 17:00 гача.
✔️ Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
➡️ Асқаров Дилшод Олимджонович
Қабул куни: Ҳафтанинг пайшанба кунлари.
Қабул вақти: 09:00 дан 14:00 гача.
✔️ Туман ҳокими ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи
➡️ Полатов Улуғбек Адилбекович
Қабул куни: Ҳафтанинг сешанба кунлари.
Қабул вақти: 09:00 дан 14:00 гача.
✔️ Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
➡️ Айтматова Мақпал Абуталиповна
Қабул куни: Ҳафтанинг душанба кунлари.
Қабул вақти: 15:00 дан 17:00 гача.
✔️ Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
➡️Утамалиев Рустам Асқарович
Қабул куни: Ҳафтанинг шанба кунлари.
Қабул вақти: 09:00 дан 14:00 гача.

