Ёшлар билан очиқ мулоқот — муаммолар ечимига хизмат қилмоқда
2026-07-16 09:00:00 / Yoshlar siyosati
🇺🇿 Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар пайшанба куни ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш амалиёти изчил давом этмоқда. Бу каби учрашувлар ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларини тизимли ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
➡️ Ана шундай учрашувлардан навбатдагиси Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилди. Унда туман ҳокими Ускенбай Атемов ўзига бириктирилган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббусларини атрофлича тинглади.
🔰 Суҳбат давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунар эгаллаш учун яратилаётган имкониятлар, таълим ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Билдирилган ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
✨ Бундай мулоқотлар ёшларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини кучайтириш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳамда эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

