Ҳурматли Юқори Чирчиқ тумани аҳолиси!
2026-07-16 09:00:00 / E'lon
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Янги Тошкент шаҳри”ни барпо этиш дирекциясининг 2026 йил 16 июлдаги 03-1244-сонли мурожаатига асосан, Янги Тошкент шаҳри ҳудудида муҳандислик коммуникациялари соҳил бўйи канали қурилиши ҳамда D-530 мм юқори босимли ер ости табиий газ қувурининг ҳимоя минтақасида бетонлаш ишларини хавфсиз ташкил этиш мақсадида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шу муносабат билан 2026 йил 18 июль куни соат 08:00 дан 17:00 гача қуйидаги маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинча ўчирилади:
Яшнобод, Баҳор, ТГ Хван, Нурафшон, Миробод, Файзобод, Жалолтепа, Гулистон, Навоий, Жумабозор, Нурли йўл, А.Яссавий ва Саховат маҳаллалари.
Қурилиш ишлари якунлангач, 2026 йил 18 июль куни соат 17:00 дан бошлаб табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.
Мазкур вақтинчалик узилиш 6 551 та аҳоли хонадонлари, 35 та улгуржи истеъмолчи ҳамда 24 та бюджет ташкилотига тааллуқли ҳисобланади.
Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги аҳолидан ушбу вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўрайди ҳамда хавфсизликни таъминлашга қаратилган ишларга тушунча билан ёндашишингизни сўрайди.

