Юқори Чирчиқ туманида “Чиғириқ” спектакли намойиши давом этмоқда
2026-06-10 09:00:00 / Yangiliklar
Юқори Чирчиқ туманидаги “Миллатлар дўстлиги” маданият саройида ёзувчи Учқун Ўсаровнинг “Чиғириқ” асари асосида саҳналаштирилган спектакль намойиши давом этмоқда.
Навбатдаги сеансда маҳалла еттилиги аъзолари, маҳалла фуқаролари, кенг жамоатчилик ҳамда санъат ихлосмандлари иштирок этдилар.
Қўрсой маданият маркази раҳбари, истеъдодли актёр ва режиссёр Руслан Яров томонидан саҳналаштирилган спектакль ҳаётий воқеалар, инсон тақдири, эзгулик ва инсонпарварлик ғояларини таъсирчан тарзда ёритиб, томошабинларда катта таассурот қолдирмоқда.
Спектакль намойишлари яна давом этади ва барча санъат ихлосмандлари мазкур саҳна асарини томоша қилишга таклиф этилади.

