Бугун Юқори Чирчиқ туманида Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ 28-Сессияси ўтказилди.
2026-06-25 09:00:00 / Yangiliklar
Сессияни Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгаши раиси Х.Уралова олиб борди.
🇺🇿 Сессияда Солиқ инспекцияси раҳбари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди.
Сессияда;
1. Юқори Чирчиқ туманида Қарши шаҳар тажрибасидаги тизимни самарали ташкил этиш ҳамда барча аҳоли мурожаатларини таҳлил қилиш ва манзилли ҳал этишни йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида.
2. Туман маҳаллий бюджетининг 2026-йил I-чорак даромадлари режасининг орттириб бажарилган маблағларидан фойдаланиш тўғрисида.
3. “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида.
4. Юқори Чирчиқ туман ҳудудларибўйича 2026-йил вегетация давридасуғориш ишлари учун ажратилган сувлимитини тасдиқлаш тўғрисида ҳисоботлар тингланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

