Бугун Юқори Чирчиқ туманида Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгашининг навбатдаги VII-чақириқ 29-Сессияси ўтказилди
2026-06-13 09:00:00 / Yangiliklar
Сессияни Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгаши раиси Х.Уралова олиб борди.
Сессияда Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди.
Сессияда;
Туман маҳаллий бюджети 2026 йил I чорак даромадлари режасининг ортириб бажарилган маблағларидан фойдаланиш тўғрисида.
“Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида.
Тумандаги ёшларнинг ёзги таътил даврини мазмунли, самарали ва хавфсиз ташкил этиш, уларнинг бўш вақтларини фойдали машғулотларга жалб қилиш ҳамда иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқаришга қаратилган “Долзарб 90 кун” чора-тадбирлар дастури тўғрисида.
Туманда “Ёшлар куни”ни юқори савияда ташкил этиш тўғрисида ҳисоботлар тингланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

