Юқори Чирчиқ туманида «Мустақиллик тўйи» фестивали кўтаринки руҳда давом этмоқда
2026-07-10 09:00:00 / Matbuot anjumanlari
Юқори Чирчиқ туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида ташкил этилган «Мустақиллик тўйи» фестивали туман аҳлини эзгулик, бирдамлик ва ватанпарварлик руҳида бирлаштирмоқда.Маънавият хиёбонида бўлиб ўтган навбатдаги байрам тадбирида Қорасув ва Маърифат маҳаллалари фуқаролари фаол иштирок этдилар. Мазмунли концерт дастури, миллий куй-қўшиқлар, дилбар рақслар ҳамда байрамона муҳит йиғилганларга унутилмас таассурот бағишлади.
Фестиваль доирасида аҳоли, айниқса ёшлар ва нуронийлар учун маданий дам олиш имкониятлари яратилмоқда. Бундай тадбирлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, халқимиз ҳамжиҳатлиги ҳамда мустақиллигимизнинг юксак қадрини янада теран ҳис этишга хизмат қилмоқда.
«Мустақиллик тўйи» фестивали Юқори Чирчиқ туманида байрамона кайфиятни янада юксалтириб, туман аҳлини ягона мақсад — Ватан равнақи ва Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида бирлаштиришга хизмат қилмоқда.

