Юқори Чирчиқ туманида “Сўнгги қўнғироқ” — “Юксак маърифатли авлод - учинчи реннесанс пойдевори”
2026-05-25 11:00:00 / Yoshlar siyosati
Юқори Чирчиқ туманидаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари юқори савияда, кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротлар билан ўтказилди. Ана шундай қувончли ва ҳаяжонли тадбирлардан бири туманнинг 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Байрам тадбирида битирувчиларнинг қалбидаги орзу-интилишлар, устозларга бўлган миннатдорлик ва мустақил ҳаёт остонасидаги ҳаяжонли онлар ўз ифодасини топди.
🇺🇿 Тадбирда иштирок этган Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемов Ўзбекистон Республикаси Президентининг битирувчи ёшларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, у ёшларга келгусидаги ҳаёт йўлида муваффақият, юрт равнақи йўлида муносиб хизмат қилиш ва эзгу орзуларини рўёбга чиқариш тилакларини билдирди.
✨ Тадбир давомида мактабнинг фаол ва намуна кўрсатган ўқувчилари, ҳамда иқтидорли фарзандларни тарбиялаган ота-оналар эътироф этилди.
🎓 “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ёшлар учун янги ҳаёт сари қўйилаётган муҳим қадам, устозлар ва ота-оналар учун эса фахр ва ифтихорга тўла унутилмас онларга айланди.
Ана шундай қувончли ва ҳаяжонли тадбирлардан бири туманнинг 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Байрам тадбирида битирувчиларнинг қалбидаги орзу-интилишлар, устозларга бўлган миннатдорлик ва мустақил ҳаёт остонасидаги ҳаяжонли онлар ўз ифодасини топди.