Раҳбар ва ёшлар — очиқ мулоқот майдони
2026-05-14 11:00:00 / Yoshlar siyosati
Юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик янги босқичга кўтарилмоқда. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳар пайшанба куни ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш амалиёти жойларда самарали ташкил этилаётгaни аҳолининг эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.
Бу каби учрашувлар ёшларнинг фикр ва ташаббусларини тинглаш, уларни қийнаётган масалаларга ечим топиш ҳамда иқтидор ва салоҳиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Юқори Чирчиқ туманида ҳам “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари мунтазам ўтказилиб, ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот муҳити яратилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири туман ҳокими Ускенбай Атемов иштирокида 34-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилди.
Учрашув давомида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва ташаббусларини билдириб, таълим, спорт ва келажак режалари хусусида фикр алмашдилар. Самимий руҳда кечган мулоқотда ёшларнинг фаоллиги ва ташаббускорлиги алоҳида эътироф этилди.
Учрашув якунида мутасадди раҳбарларга ёшлар мурожаатларини манзилли ҳал этиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, таълим ва спорт соҳасидаги имкониятларни янада кенгайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

