Ёшлар — Янги Ўзбекистоннинг спортдаги ғурури!
2026-05-12 12:00:00 / Yoshlar siyosati
Бугун Юқори Чирчиқ туманида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент олимпиадаси” спорт мусобақаларининг туман босқичида ғолиб ва совриндор бўлган ёш спортчиларни муносиб рағбатлантиришга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Ускенбай Атемов иштирок этиб, вилоят босқичида муносиб иштирок этишлари учун ёш спортчиларга “Юқори Чирчиқ тумани” махсус спорт формаларини тантанали равишда топширди.
Мазкур эътибор ва ғамхўрлик ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш ҳамда мусобақаларда юқори натижаларга эришишларида муҳим рағбат бўлмоқда.
Тадбир давомида спортчилар ва мураббийлар юртимизда спорт соҳасига қаратилаётган юксак эътибор учун миннатдорлик билдиришди.
Бугунги кунда Юқори Чирчиқ туманида ёшларнинг жисмонан соғлом, маънан етук ва ватанпарвар бўлиб вояга етиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу каби амалий қўллаб-қувватлаш ишлари эса ёшларни янги ғалабалар сари руҳлантирмоқда.

