Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов иштирокида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.
2026-04-26 11:00:00 / Majlislar
Йиғилишда туман, ИИБ ва Солиқ раҳбарлари, туман прокурори ўринбосари, ҳоким ўринбосарлари, туман корҳона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла еттилиги аъзолари, умумтаълим мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти директорлари иштирок этишди.
Йиғилишда;
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида ПҚ-1 ва ПҚ-2 сонли қарорлари ижроси тўғрисида.
2. Туманда оилавий ажримлар таҳлили ҳамда алимент қарзларини ундириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.
3. Туманда оммавий спортни ривожлантиришда амалга оширилган ишлар тўғрисида.
4. Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ёқилғи энергия ресурсларини иқтисод қилиш (аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объекти ва тадбиркорлик субъектларига қуёш панеларини ўрнатиш).
5. Туманда "Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш" юзасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
6. Туманда 2026 йил “Яшил макон” умуммилий лойиҳасида мевали дарахт ва бута кўчатларини экишда амалга оширилган ишлар тўғрисида.
7. Аҳоли мурожаатлар билан ишлаш тизими юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида муҳокама қилинди.

