Наврўз шодиёнасида янги масканлар очилди — инсон қадри улуғланмоқда
2026-03-25 11:00:00 / Ommaviy Tatbirlar
Бугун туманимизда “Наврўзни улуғлаш — инсонни улуғлашдир” шиори остида кенг кўламли байрам тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.Айниқса, туман марказида жойлашган “Маънавият хиёбони” ҳамда “Зарбдор тажрибаси” асосида барпо этилган пиёдалар кўпригининг тантанали очилиш маросими байрамга янада ўзгача файз бағишлади.
Мазкур тадбирда туман ҳокими Ускенбай Атемов, республика ишчи гуруҳи аъзолари, нуронийлар, халқ депутатлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, ушбу эзгу ташаббуснинг аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.
Янги барпо этилган “Маънавият хиёбони” — юртимизда миллий қадриятлар, маънавий мерос ва эзгу анъаналарни тарғиб этишга хизмат қиладиган муҳим масканлардан бирига айланиши шубҳасиз. Шунингдек, пиёдалар кўпригининг ишга туширилиши аҳоли учун қулайликлар яратиб, масофаларни яқинлаштиришга хизмат қилади.
Наврўз байрами муносабати билан амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар юртимизда инсон қадри улуғланаётгани, халқ фаровонлиги йўлидаги ислоҳотлар изчил давом этаётганининг яққол ифодасидир.

