Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов иштирокида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.
2026-02-25 10:00:00 / Yangiliklar
Йиғилишда туман прокурори, ИИБ раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман корҳона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раисларт иштирок этишди.
Йиғилишда;
1. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида.
2. “Ijro.gov.uz” тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва мажлис баёнларида берилган топшириқлар, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати тўғрисида.
3. Туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини 2026 йил баҳорги мавсумига тайёргарлик ишлари тўғрисида.
4. “Оталиққа” олинган ҳамда “оғир” тоифадаги ёшларга бириктирилган раҳбарлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, шунингдек вояга етмаганлар фойдасига алимент ундириш ишларининг бориши.
5. Туманда коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар тўғрисида муҳокама қилинди.

