Юқори Чирчиқ туманида 34-умумтаълим мактабидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди
2026-01-29 11:00:00 / Ommaviy Tatbirlar
Юқори Чирчиқ туманида таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув жараёни учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилмоқда.
Жумладан, Юқори Чирчиқ туман ҳокими ўринбосари Ш.Худайбергенов тумандаги 34-умумтаълим мактабида бўлиб, таълим муассасасида олиб борилаётган қўшимча бино қурилиши ҳамда таъмирлаш ишларининг сифати ва ҳолати билан яқиндан танишди.
Ўрганиш жараёнида қурилиш ишларининг лойиҳа талабларига мувофиқлиги, қурилиш материалларининг сифати, хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши ҳамда белгиланган муддатларда ишларни якунлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

