Юқори Чирчиқ тумани аҳолиси диққатига!
2026-02-07 09:00:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari
Ҳозирги кунда интернет маконида киберфирибгарлик ҳолатлари кескин ортиб бормоқда. Номаълум қўнғироқлар, қалбаки сайтлар ва ёлғон ваъдалар орқали фуқароларнинг ишончи суистеъмол қилинмоқда.
📊 2025 йил давомида туманимизда:
🛑 151 та кибержиноят аниқланган
💰 2 млрд 834 млн сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган
❗️Ушбу рақамлар киберхавф ҳар бир фуқаро учун реал таҳдид эканини кўрсатади.
⚠️ Эҳтиёт бўлинг:
💳 Банк картаси рақами, PIN-код ва SMS-кодларни ҳеч кимга ошкор қилманг
🔗 Номаълум манбалардан келган ҳаволаларга кирманг
🛍 Интернет орқали савдо ёки инвестицияда фақат ишончли платформалардан фойдаланинг
🕵️♂️ Ўзини банк ёки давлат идораси ходими деб таништирган шахсларга шошма-шошарлик билан ишонманг
📌 Шубҳали ҳолатлар юзасидан дарҳол туман Ички ишлар бўлимига мурожаат қилинг
🛑 Ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилинг

