Юқори Чирчиқ туманида санъат байрами: ижод аҳли билан самимий учрашув
2026-02-06 09:00:00 / Ommaviy Tatbirlar
Юқори Чирчиқ туманида маданий ҳаётни янада жонлантирган навбатдаги қутлуғ тадбир — ижод аҳли билан самимий ва мазмунли учрашув бўлиб ўтди. Туманнинг Гулистон маҳалласида жойлашган “Миллатлар дўстлиги” маданият саройида юртимизнинг нуфузли санъат масканларидан бири — Ўзбек миллий академик драма театри ижодкорлари иштирокида унутилмас ижодий кеча ташкил этилди.

