Юқори Чирчиқ туманида “Маънавият карвони” тадбирлари давом этмоқда
2026-01-24 09:00:00 / RO’YXATGA OLISH -2026
Юқори Чирчиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика ва вилоят ишчи гуруҳлари иштирокида “Маънавият карвони” тадбирлари ўтказилмоқда.
Навбатдаги очиқ мулоқот тумандаги “Қизилсой” маҳалласида ташкил этилди. Унда туман ҳокими Ускенбай Атемов, ишчи гуруҳ вакиллари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла аҳли иштирок этди.
Учрашувда Президент Мурожаатномаси ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар, жумладан, аҳоли фаровонлигини ошириш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, таълим, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Тадбир доирасида аҳолининг мурожаатлари ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.
Сўнг бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, иш қидираётган фуқароларга мавжуд имкониятлар тақдим этилди.
Мазкур тадбир аҳоли билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш ва давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини жойларда самарали тарғиб этишга хизмат қилди.

