Юқори Чирчиқ туманида Ватан ҳимоячилари куни тантанали нишонланди
2026-01-14 09:00:00 / Ommaviy Tatbirlar
Юқори Чирчиқ туман марказидаги Хотира майдонида 14-январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армия — она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
Юқори Чирчиқ туманида Ватан ҳимоячилари куни тантанали нишонланди
🇺🇿 Юқори Чирчиқ туман марказидаги Хотира майдонида 14-январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армия — она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
🇺🇿 Тадбирда туман ҳокими Ускенбай Атемов иштирок этиб, йиғилганларни улуғ айём билан самимий табриклади. Ўз нутқида Ватан ҳимоячиларининг мамлакат тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдаги ўрни беқиёс эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Байрам тадбири давомида туман маданият бўлими ходимлари томонидан Ватанга муҳаббат, садоқат ва жасорат ғояларини тарғиб этувчи ватанпарварлик руҳидаги ижодий чиқишлар намойиш этилди. Қўшиқ ва саҳна кўринишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбир якунида Хотира майдонида жойлашган “Мотамсаро Она” монументи ҳамда “Уч аскар” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилиб, Ватан равнақи ва тинчлиги йўлида жон фидо қилган фидойилар хотирасига ҳурмат ифода этилди.
📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
✅ Telegram (https://t.me/yuqorichirchiq_hokimiyat) 🌐 WebSayt (https://gov.uz/yuqorichirchiq)
📸 Instagram (https://instagram.com/yuqori_chirchiq_tuman_hkm?igshid=MzMyNGUyNmU2YQ%3D%3D&utm_source=qr) ✅ Facebook (https://www.facebook.com/yuqori.chirchiq.tuman.hokimligi.axborot.xizmati?mibextid=ViGcVu)

