М А Ъ Р У З А
2026-07-14 19:00:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari

Юнусобод туман ИИОФМБ бошлиғи М.М.Вафоевнинг
Юнусобод туманида криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича
Амалга оширилган ишлар юзасидан
МАЪРУЗАСИ
Ассалому алайкум, ҳурматли туманимиз аҳолиси!
Аввало, Сиз азиз фуқароларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан ички ишлар тизимидаги ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этаётганингиз, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда масъулият билан ёндашаётганингиз учун чуқур миннатдорчилик билдираман.
Шу ўринда, сизнинг рухсатингиз билан туманимиз ҳудудидаги криминоген вазият тўғрисида ахборот бериб ўтсам!
2026-йилнинг 06 ойида туманининг криминоген вазиятини барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш борасида туман ички ишлар органи томонидан бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, жорий йилда 13422 нафар ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланди, 16 нафар шахслар Реабилитация марказига жойлаштирилди, 48 нафар профилактик ҳисобда турган руҳий касал, гиёҳванд, спиртли ичимликка ружу қўйганлар мажбурий даволанишга ётқизилди, 111 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга “Ҳимоя ордер”лари берилди.
Туманимизда олиб борилган тадбирлар натижасида, 2026 йил 06 ойида, туманда жами жиноятлар 6,3фоизга шулардан олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар сони 17,3фоизга камайган. Хусусан оғир тан жароҳати етказиш 25 фоизга, босқинчилик жинояти 25 фоизга, талончилик жинояти 50 фоизга, ўғирлик жинояти 30,8 фоизга камайишига эришилди. Безорилик, транспортни олиб қочиш жиноятлари ва ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар турғун холатда сақланиб қолинди.
Ҳурматли фуқаролар!
Юқорида келтирилган ижобий натижаларга қарамай, туманимизда айрим жиноят турлари ҳали-ҳамон содир этилишдан тўхтамаяпти ва криминоген вазиятнинг барқарорлигига ўз салбий таъсирини ўтказмоқда.
Туманда содир этилган жиноятлар таҳлили, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, асосий эътибор хавфсиз маҳалла тамойили асосида фуқароларимизга қулай шарт-шароит яратишга қаратилмоқда.
Бунда, тумандаги 2 та маҳалла (Увайсийва Шоштепа) танлаб олиниб, видеокузатув камералари ўрнатиш учун маҳаллалар тафтишдан ўтказилиб чиқилди.
Жумладан, ушбу маҳаллаларда жами 68 та камералар ўрнатилиши режалаштирилди.
Шундан, 46 тасишахсни аниқловчи (FACE ID), 11 таси давлат рақамларини аниқловчи, 3 таси ПТЗ ва 8 таси кузатув камералари.
Мазкур камераларнинг 50 таси кўчаларга, 8 таси ижтимоий объектларгаўрнатилади.
Маълумот учун:
– “Увайсий” маҳалласида жами 31 та камера ўрнатилади.
Шундан, 22 таси шахсни аниқловчи (FACE ID), 6 таси давлат рақамларини аниқловчи, 1 таси ПТЗ ва 2 таси кузатув камералари.
Мазкур камераларнинг 27 таси кўчаларга, 4 таси ижтимоий объектларга ўрнатилади.
– “Шоштепа” маҳалласида жами 37 та камералар ўрнатилади.
Шундан, 24 тасишахсни аниқловчи (FACE ID), 5 тасидавлат рақамларини аниқловчи, 2 таси ПТЗ ва 6 таси кузатув камералари.
Мазкур камераларнинг 33 таси кўчаларга, 4 таси ижтимоий объектларгаўрнатилади.
Шунингдек, қулф-калит тизимини самарали йўлга қўйиш мақсадида, маҳаллалар ҳудудига кириб келаётган барча фуқароларни, 3 тоифага яъни, “Яшил”– маҳаллада муқим яшовчи фуқаролар, “Сариқ”– ижтимоий ва коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари ва “Қизил”– бегона шахслартоифаларга ажратиб олинади.
Бу орқали, маҳалла ҳудудида содир этилган жиноятларнинг “иссиқ изи”дан очишга ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга эришилади.
Ҳурматли фуқаролар!
Эътиборингизни яна бир ўта муҳим бўлган масалага қаратмоқчиман.
Жорий йил давомида, туманимизда хонадон ва савдо дўконларидан ўғирлик содир этилиши камайган бўлсада, бироқ ушбу ҳолат ҳамон кузатилмоқда.
Туман Қўриқлаш бўлими билан ҳамкорликда юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 293 та домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 380 та ташвиш тугмалари ўрнатилди, 560 та савдо муассасалари ва 962 та хонадонлар тезкор қўриқловгаолинди.
Маҳаллаларда 54 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 36 та “намунавий хавфсиз уй” ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 49 та ёритиш воситалари билан таъминланди.
Ҳурматли туманимиз аҳолиси!
Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бундан кейин ҳам сиз азиз юртдошлар билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашишда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, хавфсиз ва осойишта ҳаётни таъминлаш йўлида бор куч ва имкониятларини сафарбар этади.
Сизлардан илтимосимиз – ҳушёрлик ва огоҳликни доимо сақлаб, ҳуқуқбузарликларга бефарқ бўлмаслик, ҳар қандай шубҳали ҳаракатлар тўғрисида Ички ишлар органларига зудлик билан хабар бериб боришингизни сўраймиз.
Барчангизга тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилаймиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!
