Гуллар фестивальи Гиннес рекордлари китобига киритилди
2026-05-24 14:25:00 / Yangiliklar
Бу йилги фестивальда 150 млн туп гул кўчати экилди ва Наманган “Жамоа бўлиб бир ой давомида энг кўп экилган гуллар” йўналишида Гиннес рекордини ўрнатди. Бу ҳақдаги махсус сертификатни Гиннес вакили Шейда Субаси вилоят ҳокимига тантанали равишда топширди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Гиннес вакили Шейда Субаси мазкур нуфузли ютуқ билан биргаликда Янги Наманган тумани учун ажратилган майдонда ҳам эсдалик суратига тушдилар.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати\









