Оилавий ажримларни олдини олиш учун нималарга эътибор бериш лозим?
2026-08-19 18:00:00 / Yangiliklar

Хўжаобод тумани ҳокимлиги ва Фуқаролик ишлари бўйича туман туманлараро суди ҳамкорлигида фуқароларга оилавий низоларни ҳал этиш бўйича амалий тушунтиришлар берилди.
Фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва оилавий низоларни судгача ҳал этиш имкониятлари тушунтирилди.
Ажрим ёқасидаги оилалар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди ва амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январдаги ПҚ-1-сон ва ПҚ-2-сон қарорлари асосида оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш ва нотинч оилалар билан манзилли ишлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Муҳими, ҳуқуқий муаммо юзага келганда уни чуқурлаштирмасдан, вақтида маслаҳат ва ёрдам олиш — оилани асрашга хизмат қилади.









