Эътибор ва ғамхўрлик — инсон қадрининг юксак ифодаси
2026-08-13 21:00:00 / Yangiliklar

Навбатдаги эътибор Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи, ногиронлиги бўлган фуқаро Наргиза Қосимова хонадонига қаратилди. Унинг ҳолидан Андижон вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари хабар олиб, фуқаронинг турмуш шароити, мавжуд муаммолари ва эҳтиёжлари билан яқиндан танишди.
Бундай эзгу ишлар замирида, аввало, инсон қадрини улуғлаш, аҳолига меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш, ҳеч бир фуқарони эътибордан четда қолдирмасликдек эзгу мақсад мужассам.
Айниқса, Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида амалга оширилаётган бу каби хайрли ташаббуслар юртдошларимиз қалбида Ватанга, давлатимизга ва амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан ишонч ҳамда шукроналик туйғусини янада юксалтирмоқда.
Зеро, инсон қадри улуғланган, меҳр ва эътибор устувор бўлган жамиятдагина ҳақиқий тараққиёт ва фаровонлик қарор топади.




