Хива туманида онкологик ва гематологик касалликка чалинган беморларга ваучерлар топширилди
2026-05-27 17:50:00 / Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси ҳамда муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Хива туманида истиқомат қилувчи онкологик, гематологик ва онкогематологик ташхис қўйилган беморларга даволаниш ҳамда жарроҳлик амалиётларини ўташ учун махсус ваучерлар топширилди. Ушбу ташаббус оғир хасталик билан курашаётган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигини тиклаш ва ҳаётга бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган. Ваучер топширилган фуқароларимиз Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган инсонпарвар сиёсат ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар учун миннатдорлик билдирдилар. Беморлар ва уларнинг яқинлари эса бундай қўллаб-қувватлаш улар учун катта маънавий куч ва умид бағишлаётганини таъкидладилар.




