Урганч тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ж.А.Рахметовнинг маҳаллалардаги криминоген вазият бўйича 2026 йил 5 ойи бўйича “профилактик-огохлантириш мурожаати
2026-05-30 10:10:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari

Жорий йилда туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳисобот даврида жами 369 (120) та жиноятлар қайд этилди.
Шуларнинг:
62 таси (16,8 %) олди олинадиган;
86 таси (23,3 %) ташаббус билан аниқланган;
221 таси (59,8 %) кибер соҳасидаги жиноятларни ташкил этди.
Ҳисобот даврида қайд қилинган жиноятлар туманнинг ҳар 100.000 аҳолига нисбати 162,3 тадан тўғри келди.
Жиноят турларидан қотиллик, босқинчилик, талончилик, автотранспортни олиб қочиш, ўзгаларни мулкини нобуд қилиш каби жиноятлар содир қилинишига йўл қўйилмади ҳамда ўғирлик, фирибгарликлар камайишига эришилди.
Ташаббус билан 32 та гиёҳвандлик, 6 та қўшмачилик, 2 та ўзлаштириш, 2 та ўғирлик, 1 та валюта, 3 та пора каби жиноятлар аниқланиб, қидирувда бўлган 7 нафар шахслар ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Шахслар томонидан содир қилинган жиноятлардан мастлар, муқаддам судланганлар, ишсизлар, гуруҳ таркибида, аёллар, ёшлар камайишига эришилди.
МАЙ ойи якуни билан туман ҳудудидаги 56 та маҳаллалардан
2 таси “қизил” (Равот, Ёшлик), 5 таси “сариқ” (Арбоблар, Шодлик, Х.Олимжон, М.Хоразмий, Орзу) тоифага ажратилиб, масъул раҳбар бириктирилиб, кунлик назорат ўрнатилди.
Жиноятчиликни олдини олиш борасида пробация ҳисобидаги шахсларга урғу қаратилиб, жами 207 нафар шахсларнинг 73 нафари фирибгарлик бўйича терговга, 20 нафари оила турмуш бўйича профилактика хизматига ва 114 нафар оғир ва ўта оғир жиноят қилганлар тезкор хизматга номма-ном бириктирилди.
Бундан ташқари, 684 нафар профилактика йўналишидаги шахслардан 22 нафар гиёхванд, 127 та нотинч, 456 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган, 53 нафар судланганлар, 27 нафар тарбияси оғир вояга етмаганлар индивидуал тартибда шуғулланиш учун масъул раҳбарларга тақсимланиб, ҳар бири билан якка тартибда ишлаш ва муаммоларни бартараф қилиш йўлга қўйилди.
Ҳурматли, ______________________________________________
Қилинаётган ишлар, эришилаётган натижалар ўзимизники,
шу боис криминоген вазиятидан келиб чиқиб, қилинган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликларга тўхталсам.
Йил давомида олдини олиш мумкин бўлган жиноят турлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга (50-62) ўсиб, айрим йўналишларда камчиликларга йўл қўйилди. Хусусан;
Жиноят турларидан:
Енгил шикаст ептазиш 2 тага (1-3)
Безорилик 2 тага (1-3)
Оилавий зўравонлик 2 тага (2-4)
Номусга тегиш 3 тага (0-3)
Ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар 8 тага (4-12)
Кибер жиноятлар 203 тага (18-221) кўпайди
Йўл қўйилган ва ўз вақтида бартараф қилинмасдан олди олинмай қолган жиноятлар бўйича ўзим бошчилик ҳар бир ходимгача хулоса чиқарган ҳолда вазифаларни белгилаб олдик.
ЙТҲларни олдини олиш мақсадида ОАВда тарғибот ишлари ҳамда меҳнат ва жамоат жойларида ташвиқот ҳамда профилактик учрашувларни ўтказиш, қолаверса кунги ва тунги рейд тадбирларини жадаллаштириб, профилактика қилишга хизматга жалб қилинди.
Мунтазам йўл ҳаракати қоидабузарликлари содир қилаётган
10 ва ундан ортиқ, маҳрум бўлган ҳамда вояга етмаганлар шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ҳайдовчиларни маҳаллаларда маҳалла фаоллар ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда муҳокамалари ўтказилишини йўлга қўйдик.
Тан жароҳати ва оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш мақсадида ИИОларидаги контингентлар билан якка тартибдаги ишларни кучайтириб, асосий эътиборни ичкиликка ружу қўйганларга қаратдик.
Кибер жиноятларни олдини олишда маҳаллалар телеграм гуруҳларида аҳоли хушёрлигини ошириш мақсадида жиноят қурбони бўлиб қолмасликларига қаратилган видеороликлар ва профилактика инспекторларининг мурожаатларини тарғиботини ва фуқаролар томонидан мол мулкларни бехавотир сақланишини таъминлаш мақсадида хонадонларни, савдо дўконларни ва бошқа обьектларни “қўриқлов пултига” улаш чоралари кучайтирилди.
Шунингдек, фуқароларимизни мол мулкларингизни бехавотир сақланишини таъминлаш мақсадида хонадонларни, савдо дўконларни ва бошқа обйектларни “қўриқлов пултига” улашинга ва ИИО ходимлари билан тезкор, қулай ва шаффой мулоқотни таъминлаш мақсадида “Маҳалла-24” ва “Менинг инспекторим” мобил иловаларига уланишларинигни сўраб қоламиз.
