Урганч тумани ИИБ бошлиғи Ж.Рахметовнинг 2026 йил 2 ой 29 кун бўйича жиноятчилик аҳволи тўғрисида аҳолига мурожаатномаси
2026-03-30 12:30:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari

Жорий йилда туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳисобот даврида жами 197 (66) та жиноятлар қайд этилди.
Шуларнинг:
30 таси (15,2 %) олди олинадиган;
35 таси (17,7 %) ташаббус билан аниқланган;
132 таси (67 %) кибер соҳасидаги жиноятларни ташкил этди.
Ҳисобот даврида қайд қилинган жиноятлар туманнинг ҳар 100.000 аҳолига нисбати 88 тадан тўғри келди.
Жиноят турларидан қотиллик, оғир тан жароҳати, оилавий зўравонлик, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, безорилик, автотранспортни олиб қочиш, ўзгаларни мулкини нобуд қилиш каби жиноятлар содир қилинишига йўл қўйилмади ҳамда ўғирлик ва фирибгарлик камайишига эришилди.
Ташаббус билан 19 та гиёҳвандлик, 4 та қўшмачилик, 2 та ўзлаштириш, 1 та валюта жиноятлари аниқланиб, қидирувда бўлган 6 нафар шахслар ушланди.
Шахслар томонидан содир қилинган жиноятлардан мастлар, муқаддам судланганлар, ишсизлар, аёллар, ёшлар, вояга етмаганлар ва гуруҳ таркибида жиноятлар содир қилинмади.
Март ойи якуни билан туман ҳудудидаги 56 та маҳаллалардан
1 таси “қизил” (Равот), 1 таси “сариқ” (Оқ-мактаб) тоифага ажратилиб, масъул раҳбар бириктирилиб, кунлик назорат ўрнатилди.
Жиноятчиликни олдини олиш борасида пробация ҳисобидаги шахсларга урғу қаратилиб, жами 207 нафар шахсларнинг 73 нафари фирибгарлик бўйича терговга, 20 нафари оила турмуш бўйича профилактика хизматига ва 114 нафар оғир ва ўта оғир жиноят қилганлар тезкор хизматга номма-ном бириктирилди.
Бундан ташқари, 684 нафар профилактика йўналишидаги шахслардан 22 нафар гиёхванд, 127 та нотинч, 456 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган, 53 нафар судланганлар, 27 нафар тарбияси оғир вояга етмаганлар индивидуал тартибда шуғулланиш учун масъул раҳбарларга тақсимланиб, ҳар бири билан якка тартибда ишлаш ва муаммоларни бартараф қилиш йўлга қўйилди.
Ҳурматли, депутатлар
Қилинаётган ишлар, эришилаётган натижалар ўзимизники,
шу боис криминоген вазиятидан келиб чиқиб, қилинган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликларга тўхталсам.
Йил давомида олдини олиш мумкин бўлган жиноят турлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тенг ҳолатда сақлангани билан айрим йўналишларда камчиликларга йўл қўйилди. Хусусан;
Жиноят турларидан:
Енгил шикаст етказиш 1 тага (0-1);
Ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар 4 тага (2-6);
Тан жароҳати ЙТҲлари 2 тага (6-8);
Кибер жиноятлар 119 тага (13-132) кўпайди
Йўл қўйилган ва ўз вақтида бартараф қилинмасдан олди олинмай қолган жиноятлар бўйича ўзим бошчилик ҳар бир ходимгача хулоса чиқарган ҳолда вазифаларни белгилаб олдик.
ЙТҲларни олдини олиш мақсадида ОАВда тарғибот ишлари ҳамда меҳнат ва жамоат жойларида ташвиқот ҳамда профилактик учрашувларни ўтказиш, қолаверса кунги ва тунги рейд тадбирларини жадаллаштириб, профилактика қилишга хизматга жалб қилинди.
Мунтазам йўл ҳаракати қоидабузарликлари содир қилаётган
10 ва ундан ортиқ, маҳрум бўлган ҳамда вояга етмаганлар шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ҳайдовчиларни маҳаллаларда маҳалла фаоллар ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда муҳокамалари ўтказилишини йўлга қўйдик.
Кибер жиноятларни олдини олишда маҳаллалар телеграм гуруҳларида аҳоли хушёрлигини ошириш мақсадида жиноят қурбони бўлиб қолмасликларига қаратилган видеороликлар ва профилактика инспекторларининг мурожаатларини тарғиботини ва фуқаролар томонидан мол мулкларни бехавотир сақланишини таъминлаш мақсадида хонадонларни, савдо дўконларни ва бошқа обьектларни “қўриқлов пултига” улаш чоралари кучайтирилди.
Сизлардан, кибер жиноятларни олдини олишда ижтимоий тармоқлар орқали “апк” файлларини юбориб кибер хужумлар уюштириши, ўзини худди банк ходими, ички ишлар ходими деб кўрсатиб, шахсингизга оид маълумотларни олиб, номингиздан онлайн кредитлар олиб, пластик картангиздаги пулларни ўзининг пластик картасига ўтказиб олиши мумкин. Шу мақсадда бу каби фирибгарларнинг тузоғига тушмаслигингизни сўраб қоламан.
Шунингдек, мол мулкларингизни бехавотир сақланишини таъминлаш мақсадида хонадонларни, савдо дўконларни ва бошқа обйектларни “қўриқлов пултига” улашингизни таклиф қилиб қоламан.
