Korrupsiyaga qarshi kurash
2026-02-05 15:05:00 / Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha targ'ibot materiallari

Коррупция - мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий ҳуқуқий ҳодисадир. Маълумки, бу иллат ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади.
Коррупция - қонун устуворлигини кучсизлантиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг жиддий тарзда бузилишига олиб келади. Шу билан бирга, уюшган жиноятчилик, терроризм ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради.
БМТ ва Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти бу офат туфайли йилига 1.5-2.8 трлн. долларгача зарар кўрмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга барҳам бериш мақсадида бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, хорижий амалиёт нормаларининг ижобий жиҳатларини ўзлаштирган нормалар билан тўлдириб борилмоқда.
Жумладан, коррупцияга қарши кураш соҳасида қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди:
- Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-419-сон, 03.01.2017 йил);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-2752-сон, 02.02.2017 йил);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ-5729-сон, 27.05.2019 йил);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (ПФ-6013-сон, 29.06.2020 йил);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори (ПҚ-4761-сон, 29.06.2020 йил).
Халқаро рейтингларда қандай ўзгаришлар рўй берди
Соҳада амалга оширилаётган ушбу мазмундаги ислоҳотларнинг натижасини қуйидаги рақамларда кўришимиз мумкин:
|
|
2018 йил |
2019 йил |
2020 йил |
2021 йил |
|
Global Corruption индексида (196 та давлат орасида): |
- |
- |
144-ўрин |
151-ўрин |
|
Transparency International нинг “Коррупцияни қабул қилиш индекси”да (180 та давлат орасида): |
158-ўрин |
153-ўрин |
146-ўрин |
- |
|
Жаҳон одил судлов лойиҳасининг Ҳуқуқ устуворлиги индексидаги “Коррупциядан ҳолилик” индикаторида (128 давлат орасида): |
91-ўрин |
95-ўрин |
89-ўрин |
85-ўрин |
|
Жаҳон банки бошқарув сифатининг Control of corruption индексида (192 та давлат орасида): |
166-ўрин |
162-ўрин |
161-ўрин |
- |
2017 йилда “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши жамиятимизда мазкур иллатни камайтиришда янги босқични бошлаб берди. Мазкур қонун билан коррупция, яъни порахўрлик, мансабдан фойдаланган ҳолда қонунни суиистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик, истеъдодли кадрларнинг ўсишига тўсиқ бўлиш, инсон ҳуқуқларини бузиш, таъмагирлик қилиш каби жирканч ҳолатларга йўл қўйганлик учун қатъий жазо муқаррарлиги аниқ-равшан белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга Қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш
чора–тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармонининг қабул қилинишидан кўзланган асосий мақсад юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Айни шу мақсадлардан келиб чиқиб, 29.06.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори мазкур соҳадаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташкил этилди. Ушбу ваколатли органнинг асосий вазифаси коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш бўлиб ҳисобланади.
Коррупция бўйича жавобгарлик масаласи
Мамлакатимизда коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлса-да, ҳуқуқни қўллаш амалиётида мансабдор шахсларнинг коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этаётганлик ҳолатлари ҳали ҳамон учрамоқда.
|
2017-2019 йилларда |
2020 йилда |
2021 йилнинг олти ойи мобайнида |
|
6127 нафар мансабдор шахснинг пора олиши билан боғлиқ жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган бўлиб, 661 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга нисбатан коррупция билан боғлиқ 590 та жиноят ишлари қўзғатилган. Коррупцияга қўл урган ва жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 25 нафари республика, 36 нафари вилоят ва 476 нафари туман-шаҳар миқёсидаги мансабдорлар ҳисобланади. |
Жами 1723 та, шундан 9 нафар республикас даражасидаги, 45 нафар вилоят даражасидаги, 1669 та туман ва шаҳар даражасидаги мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган ва коррупция оқибатида етказилган 500 млрд сўмлик моддий зарарнинг 71 % ёки 355 млрд сўми айбдорлардан тергов ёки суд жараёнларида ундирилган. Аниқланган коррупцион жиноятлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 835 нафар шахс (48,5%) ЖКнинг 167-моддасида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятларни содир этган шахслар ташкил қилган.
|
Жами 1877 та коррупцион жиноятлар содир этган мансабдор шахслар, шундан 1297 нафар шахс (51 %) ЖКнинг 167-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этган шахслар ташкил қилган. Суд якунлари бўйича коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича 592,5 млрд сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланиб, шундан 170,8 млрд сўми ёки (28%) ундирилиб, 421,7 млрд сўм Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиши белгиланган.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси ўтказилади
Сўнгги вақтларда амалга оширилаётган жиддий ислоҳотлар қаторида Ўзбекистон учун коррупцияга қарши курашиш асосий аҳамиятга эга вазифалардан бирига айланди. Чунки коррупция нафақат демократиянинг, умуман ҳар қандай тараққиётнинг кушандаси экани маълум. Албатта, коррупция даражасини қисқартиришга турли омиллар таъсир кўрсатади. Уларнинг бири қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ўзида коррупцион нормаларнинг мавжудлиги ва бундай нормаларнинг амалиётга жорий этилишининг олдини олишдир.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5263-сон, 22.10.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда:
➖ амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади;
➖ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича намунавий шаклдаги саволнома (чеклист) тўлдирилиб, лойиҳа қабул қилингунигача бўлган босқичларда унга илова қилинади;
➖ чеклист тўлдирилмаган лойиҳалар адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайди ва ишлаб чиқувчига қайтарилади;
➖ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларида аниқланган коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланади.
Қарорга кўра, 2021 йилда амалдаги 190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади.
2022 йил 1 январдан илмий ташкилотлар ва ОТМ вакиллари ҳамда жисмоний шахслар – мустақил экспертлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши илмий ва мустақил экспертизадан ўтказиши мумкин. Экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосалар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий кўриб чиқилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолияти ҳар олти ой якунида баҳоланади. Шунга кўра, ходимларни лавозим маошларининг 100 фоизи миқдорида бир марталик пул маблағлари бериш орқали рағбатлантириш ёки уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш бўйича чоралар кўрилади.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида коррупцияга барҳам бериш бўйича қандай ўзгаришлар рўй берди
Олиб борилаётган ислоҳотларни амалий ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 2020 йил 4 февралда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) томонидан Коррупцияга қарши кураш бўйича идоравий чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, фуқаролар ва юридик шахслар вакиллари томонидан коррупция ҳақида хабар бериш механизмлари жорий этилди. Ушбу чора-тадбирлар дастурига асосан:
– Омбудсманнинг “1096” ишонч телефони ва виртуал қабулхонаси фаолият юритмоқда;
– фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг коррупциявий ҳолатлар бўйича ҳамда ходимларнинг бошқа қонунга хилоф ишлари тўғрисидаги мурожаатлари таҳлил қилинади ва уларнинг натижалари одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишларида муҳокама қилинади.
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–729-сон, 18.11.2021 й.) билан, эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади (илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилган).
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юқоридаги хориж тажрибаларнинг ижобий жиҳатлари вазирлик тизимида жорий қилинган бўлиб, унга кўра ходимларнинг фуқаролар, бошқа ташкилотлар ходимлари, жумладан турли жойлар ва хорижий мамлакатларга уюштириладиган хизмат сафарлари давомида совғалар олиши тақиқланди.
