Самарқанд ва Сиан шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-06-11 19:50:00 / Yangiliklar

Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров Хитой Халқ Республикасининг Сиан шаҳар Партия қўмитаси котибияти раҳбари Хе Венсюан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув давомида икки шаҳар ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, туризм, саноат, логистика ҳамда инновацион технологиялар йўналишларида ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар Самарқанд ва Сиан шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда дўстона муносабатларни изчил ривожлантириш бўйича келишувга эришдилар.



