Samarqand shahar hokimi F.Umarovning 2026-yilning 13-aprel kungi “Ochiq muloqot” ko‘rsatuvidagi MA’RUZASI
2026-04-13 20:10:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari

МАЪРУЗА
Ассалому алайкум азиз ҳамшаҳарлар,
Ҳурматли телетомошабинлар!
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг шу кунига қадар шаҳар ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2084 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатлардан 1394 таси (67%) ижобий ҳал қилинди, 489 таси (23%)га тушунтириш берилган, 201 таси эса ўрганилмоқда.
Шунингдек, ўтган сафарги (07.14.2025) “Очиқ мулоқот” кўрсатувида фуқаролардан 22 та мурожаат келиб тушганди. Ушбу мурожаатлардан 16 таси ижобий ҳал қилинди ва қолганларига тушунтириш берилди.
Самарқанд шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2026 йилда жадал ривожлантириш бўйича олдимизга қўйган мақсадларимиз ва жорий йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтсам.
Камбағал оилаларни даромадли қилиб, камбағалликдан чиқариш
Шаҳримизда 197 та маҳаллаларда 605,8 минг аҳоли, 157 минг хонадон ва 175,5 минг оилалар истиқомат қилиб, йил бошида 265,4 минг нафар иқтисодий фаол аҳолимиздан 9 946 нафар ишсизлар мавжуд бўлиб, ишсизлик даражаси 3,7 фоизни ташкил қилган эди.
Шу йили қўшимча меҳнат бозорига 10,8 минг нафар ёшлар кириб келишини ҳисоб-китоб қилганмиз.
Янгича ёндашувлар асосида ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ПҚ-49-сонли қарор асосида жами 79 693 нафар аҳолини доимий даромадини оширишни режалаштирганмиз.
Жумладан, 42 минг аҳолини даромадини ошириш, 18,8 минг аҳолини доимий ишга жойлаштириш ва 18,8 минг иш ўринларини соядан (легаллаштириш) чиқартиришни режалаштирганмиз.
1-чоракда 20 459 нафар аҳоли бандлигини таъминлаб, уларни доимий даромад манбаига эга қилдик.
жумладан, 11,1 минг аҳолини даромади оширилди (122%),
4,2 минг аҳолини доимий ишга жойлаштирилди (104%)
ва 5,2 минг иш ўринларини соядан чиқаришга эришилди (112%).
Жорий йил якуни билан ишсиликни 1,9 фоизга (7,3 минг) тушириб, “Ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантирамиз.
Йил бошига камбағаллик реестрида турувчи 4 245 нафар оила мавжуд бўлиб, камбағаллик даражаси 3,8%ни қайд этган, йил якуни билан 2 512 та оилани камбағалликдан чиқариб, камбағалликни 1,7 фоизга тушириб, “Камбағаллик ҳоли ҳудуд”га айлантирамиз, фақатгина доимий кўмакка мухтож бўлган 1,7 минг оила реестрда қолади ва улар доимий қарамоғимизда бўлади.
Жорий йил бошига 37 та маҳалламиз ишсизлик ва қамбағалликдан ҳоли эди, йил якунига қадар яна 69 та маҳаллаларни ҳам ишсизлик ва қамбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз.
1-чоракда 3 021 нафар аъзоси бўлган 737 та оилага тури хил ижтимоий ёрдамлар кўрсатилиб, камбағалликдан чиқаришга эришдик.
370 нафари тадбиркорликка жал қилинди, 252 нафари доимий ишга,
65 нафарига кредит ва субсидиялар ажратилди, 50 нафари касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб бандлиги таъминланди..
Бюджет
Бюджетга йиллик жами 338,8 млрд сўм солиқ тушумлари таъминлашни режа қилиб, 1-чорак якуни биланбелгиланган 68,6 млрд сўм режани 86,8 млрд сўмга таъминланиб, белгиланган режа 126,6 фоизга бажарилди.
Туризм хизматларини ривожлантириш истиқболлари
Шу йил хорижий туристлар сонини 4,5 млн нафарга, маҳаллий сайёҳлар сонини 3 млн. нафарга етказиш, 10 та маданий мерос объектларида таъмирлаш, тиклаш ва реставрация ишлари, маданий мерос обектларида 102 та муҳофаза белгиларини ўрнатиш ва янги 37 та жойлаштриш воситаларини ташкил этишни режа қилганмиз.
“Афросиёб палас” корхонаси томонидан қиймати 15 млн долларлик замонавий меҳмонхона лойиҳасини амалга ошириш;
“Радиссон” корхонаси томонидан қиймати 15 млн долларлик меҳмонхона лойиҳасини амалга ошириш;
“Мустафа” корхонаси томонидан қиймати 7,3 млн долларлик меҳмонхона лойиҳасини амалга ошириш.
Туризмни ривожлантириш ва “Олмазор” тажрибалари асосида 51 та МФЙларни қамраб олувчи 13 та лойиҳаларга тадбирорлик инфратузилмаси яхшилаш мақсадида 60,8 млрд сўм респбулика бюджети маблағлари ҳисобидан 231 та хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, 1319 та янги иш ўринлари ва бюджетга қўшимча 33,0 млрд сўм тушумлар таъминланади.
Хусусан, “Олмазор” тажрибаси асосида шаҳардаги аҳоли гавжум бўлган 5 та кўчаларни танлаб олиб (Боғдод, Ибн Холдун, У.Хайём-Термиз, Фирдавсий ва Али Қушчи), ушбу кўчаларда 33,0 млрд сўм маблағ ажратилиши ҳисобига 104 та янги хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини барпо этиш ва 440 та яқин иш ўринлари яратиш ва бюджетга қўшимча 11,3 млрд сўм тушумни таъминлаймиз.
Бундан ташқари, “Соҳил бўйи, 24/7 ҳамда тарихий” кўчаларни ривожлантириш орқали 8 та янги хизмат кўрсатиш лойиҳаларига 27,8 млрд сўм маблағ ажратилиши ҳисобига 127 та хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, 879 та янги иш ўринлари ва бюджетга қўшимча 21,7 млрд сўм тушумни таъминлаймиз.
Натижада шаҳримизнинг асосий драйвери ҳисобланган туризм соҳаси ривожланиб, хорижий сайёҳлар қолишлик даражасини
2,6 кундан 3,5 кунга етказилади.
Шунингдек, Сайёҳларни шаҳарга жалб қилиш салоҳияти юқори бўлган Россия, Хитой, Индонезия, Малайзия ва Европа давлатлари нуфузли журналист блогерлари учун шаҳар бўйлаб инфо-тур ташкил этишни ҳам режалаштирганмиз.
Шаҳарда таълим сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар:
Бугунги кунда шаҳардаги мавжуд 84 та умумий ўрта таълим мактабларида жами 109 229 нафар ўқувчиларга 5 847 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келишмоқда (1,5 коэффициент).
Президентимизнинг 2025 йил 27 декабрдаги 393-сонли қарорига асосан жорий йилда 6 та мактабларда реконструкция, мукаммал таъмирлаш ва қўшимча 2 550 ўринли ўқув бинолар қуриш учун жами 53,7 млрд сўм маблағ ажратилди.
1-чоракда умумтаълим мактабларини қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий бюджетдан 2,7 млрд сўм маблағ ажратилди.
2025-2026-ўқув йилидан бошлаб 19 та умумий ўрта таълим таълим мактаблари янги баҳолаш тизимига ўтказилди.
Шаҳардаги 1-умумий ўрта таълим мактаби негизида
1 та “Жасорат мактаби” ташкил этилиб, 26 нафар бола қабул қилинди.
Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар ўқийдиган “Инклюзив синфлар” очилган мактаблар сони 28 та етказилиб, натижада 77 нафар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар соғлом ўқувчилар билан бирга бир синфда таълим-тарбия олишни бошлашди.
2026 йилда жами 846 нафар хорижий тил ўқитувчиларидан 724 нафари ёки 73,8 фоизи халқаро ва миллий сертификатларга эга бўлиб, ўтган йилга нисбатан 593 нафарга ёки 11,1 фоизга ошди.
Йил якунига қадар олий тоифали ўқитувчилар 15,8% дан
16% га, биринчи тоифалилар 25,8% дан 27% га, иккинчи тоифалилар 27,7 % дан 28,3 % га етказилади.
“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-босқичида жами
5 та мактаб шундан, 4 та (5-, 19-, 25-, 76) мактаблар мукаммал таъмирланади, 1 та 81-мактабда қўшимча 180 ўринли бино қурилади.
Бундан ташқари энг қувонарлиси ташаббускор тадбиркорларимиз янги мактаблар қуриб бериш таклифлари билан чиқишмоқда.
Жумладан, “Тинчлик” маҳалласида 800 ўринли, “Ёшлар” маҳалласида 990 ўринли, “Юксалиш” маҳалласида 2 та 1000 ўринли,
“Нурли йўл” маҳалласида 900 ўринли ва “Юксалиш” маҳалларида 990 ўринли жами 4 680 ўринли 6 та янги мактаблар қуриб бериш таклифлари билдирилган.
Мактабгача таълим қамровини ошириш борасидаги ишлар
Шаҳарда жами 355 та мактабгача таълим муассасалар
(шундан, 101 та давлат, 47 та хусусий, 4 та ДХШ ва 200 та оилавий нодавлат ҳамда 3 та бошқа вазирлик тасарруфидаги боғчалар)да 3-7 ёшдаги
41 678 нафар болалардан 32 225 нафари ёки 77,3 фоизи қамраб олинган.
ПҚ-393-сонли қарорига асосан жорий йилда Мустақиллик маҳалласида жойлашган 10-сон мавжуд 100 ўрин боғча ўрнида 120 ўрин янги бино қуриш учун 500 млн сўм маблағ ажратилиб, 1-чорак якуни билан қамровни 78,1%га етказишга эришдик, шунингдек, 1-чоракда мактабгача таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан 1,0 млрд сўм маблағ ажратилди.
“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-босқичида
14 та ДМТТлар жорий таъмирланиши учун маҳаллий бюджетдан
23 млрд сўм ажратилади.
Кўп қаватли турар-жой биноларида кўрсатилаётган хизматлар
Жорий йилда Самарқанд шаҳри учун барча манбалар ҳисобидан Республика бюджетидан 3,5 трлн сўм (Банк кредити 2 985,0 млрд сўм ва 492,5 млдр сўм бюджет) молиявий ресурс ажратиб берилди.
392-сонли қарор асосида “Чилқудуқ” МФЙ, "Дарғом" каналининг устидан ўтувчи кўприк ва автомобиль йўлини таъмирлаш учун 19,6 млрд сўм маблағ ажратиб берилди.
393-сонли қарор асосида шаҳримиздаги жами 39 та ижтимоий объектларга 431,9 млрд сўм маблағ қурилиш ва пудрат ишлари учун ажратилди.
Абу-Даби тараққиёт жамғармаси иштирокидаги “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида жами 169,2 млн доллар маблағ ажратилиб, 2 та кўприк ва 2 та туннел қурилиши, 5 та пиёдалар ер ости ўтиш йўли, 6 та насос ва 2 та сув иншооатларини қуриш, 11,2 км сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, мазкур жамғармадан иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан Қорасув массивида 3,7 км йўл таъмирлаш ишлари бошланди ва ҳудудда яшовчи 60 минг аҳолининг яшаш шароитини янада яхшилашга сабаб бўлди.
Айниқса, кириб келаётган Хайит ва Наврўз байрами арафасида қиймати 17,0 млн.долл Гагарин-Рудакий кўчалари кесишмасида умумий узунлиги 680 метр ва тоннел узунлиги 880 метр бўлган ер ости транспорт тоннели ва 2 та пиёдалар ер ости йўлаги қурилиб, фойдаланишга топширилгани, аҳолимизга юксак кўтаринки кайфият тақдим этди.
Бундан ташқари, 4 744 та хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қуриш, 101 та кўп қаватли уй-жойларнинг 8,5 км ички йўлларини таъмирлаш, 1 650 та хонадонларни 3 босқичли тизимдан
2 босқичли тизимга ўтказиш бўйича газ регуляторлар ўрнатиш, 7 та маънан эскирган газ тақсимлаш қурилмаларини,
4,9 км яроқсиз холга келган газ қувурларини, 22,9 км электр энергия тармоқларини, 163 дона трансформатор пунктларини
ва 10 дона ичимлик ва оқова сув объектларни қуриш
ва реконструкция қилиш ишларини бошладик.
Хотин-қизлар маънавий аҳлоқий тарбияси, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
Оила ва хотин-қизлар соҳасида жорий йилда шаҳримиздаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ишларни режалаштирганмиз, жумладан,
400 нафар Лидер тадбиркор аёлларга эҳтиёжманд хотин-қизларни бириктириб, даромад топишга, 220 нафарига бизнесини кенгайтиришга, 4200 нафар миграциядан қайтадиган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, 1800 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижтимоий кўмаклашиш, Низоли, нотинч ва ажрим ёқасидаги оилаларни 15%га камайтириб, 20 нафар оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаймиз.
Олдимизга қўйган мақсадлар ҳамда халқимизга муносиб шароитларни яратиш борасидаги ишларни ўзим бошчилигимда ҳоким ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарлари шижоаткор ва ташаббускорлик билан сифатли бажарамиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!
