Мурожаатлар эътибор ва назоратда
2026-09-15 13:00:00 / Yangiliklar

Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларни қонуний ҳал этиш ва фуқароларнинг муаммоларига амалий ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува тумани Халқ қабулхонасида қабул ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо ва масалалар юзасидан мурожаат қилиб, таклифларини билдирди. Ҳар бир мурожаат туман ҳокими томонидан батафсил тингланиб, уларни ҳал этиш имкониятлари ўрганилди.
Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар бўйича масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, мурожаатларнинг ижросини таъминлаш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда фуқароларга натижаси ҳақида ахборот бериш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.




