Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-09-15 10:05:00 / Yangiliklar

Қува тумани ҳокимлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва амалий ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.
Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари С. Бобоқулов, Республика бизнесни ривожлантириш банки раиси ўринбосари О. Воҳидов, Қува тумани ҳокими Х. Умаров, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар, мавжуд тўсиқлар ва таклифларини билдирдилар. Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун мавжуд имкониятлар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида билдирилган мурожаат ва таклифларнинг ижобий ечимини таъминлаш мақсадида масъул раҳбарларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлар билан давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш ва туманда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади.




