Фуқаролар мурожаатлари — эътибор ва амалий ечимда
2026-09-08 18:20:00 / Yangiliklar

Қува тумани ҳокими Халимжон Умаровнинг фуқаролар билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш, аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш мақсадида Турк маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабули ўтказилди.
Унда туман ҳокимлиги масъуллари ва тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда мутасаддилари иштирок этди.
Қабул давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг турли масалаларга оид мурожаатлари тингланиб, ҳар бир мурожаат бўйича ҳолат жойида ўрганилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал этишнинг аниқ чоралари белгилаб олинди.
Айрим мурожаатлар юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилиб, ижросини таъминлаш муддатлари белгилаб берилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган масалалар эса назоратга олинди.






