Қува тумани ҳокимлигида 2025-йил давомида Edo.ijro.uz тизимида келган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, фармон ва фармойишлари, Вазирлар маҳкамасининг қарорлари, йиғилиш баёнларида белгиланган ҳамда вилоят ҳокимлигидан келган топшириқларни бўл
2026-01-14 13:35:00 / Yangiliklar

Жорий 2025 давомида туман ҳокимлигига Edo.ijro.uz тизимида келиб тушган топшириқлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, фармон ва фармойишлари, Вазирлар маҳкамасининг қарорлари ҳамда вилоят ҳокимлигидан келган топшириқлар ўз муддатида белгиланган тартибда рўйҳатга олинмоқда, топшириқларни бажарилиши устидан кунлик мониторинг юритилиб, бажариш муддатлари бўйича ижрочиларга ёзма (ҳамда тўғридан тўғри оғзаки равишда) эслатмалар киритилмоқда.
Ушбу тартиб бўйича ҳокимлигимизда тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, 2025 йилда туман ҳокимлигига келиб тушган ҳужжатлар таҳлил қилинганда:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари 88 та булардан: Фармони – 43 та, қарорлари – 55 та ҳамда;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
– 71 тани ташкил этади.
3. Фарғона вилоят ҳокимлигининг 27 та қарор ва фармойишлари туманда ижро учун қабул қилинди.
Қува тумани ҳокимлиги томонидан мазкур Фармон, қарор ва фармойишлар ижросини таъминлаш мақсадида жами 151 та қарор ва 24 та фармойиши қабул қилинди.
Шу билан бирга, Қува тумани ҳокимлигига келиб тушган Фармон, қарор ва фармойишлар қуйидагича комплексларга ижро учун йўналтирилди:
- Иқтисодий комплексга – 65 та қарор ҳамда 1 та фармойиш;
- Қурилиш комплексига –27 та қарор;
- Қишлоқ хўжалиги комплексига –25 та қарор;
- Инвестиция комплексига – 4 та қарор;
- Ижтимоий комплексига – 52 та қарор, 1 та фармойиш;
- Хотин-қизлар комплексига – 5 та қарор;
- Ташкилий-кадрлар гурухига –6 та қарор.
Ушбу Фармон, қарор ва фармойишлар ижросини Қува туманида сўзсиз, ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Қува тумани ҳокимининг фармойиш қабул қилиниб, тегишли чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилди.
Туман хокимлигига тизимда жами 6 552 та вилоят хокимлигидан юборилган топшириқ хатлари келиб тушган. Ушбу топшириқларни 5 061 та топшириқ белгиланган муддатларда бажарилиши таъминланди, 1 491 та топшириқлар ижрочилар томонидан бажарилиш жараёнида.
Мазкур топшириқларни комплекслар бўйича тахлил қилинганда:
Туман хокимининг биринчи ўринбосари Ж.Закировга жами 1 636 та топшириқлар келиб тушган бўлиб, бундан 1 235 та топшириқ бажарилган ва тизимга жавоб хатлари киритилган, 401 та топшириқлар бажариш муддати йилдан йилга ўтувчи топшириқлар бўлганлиги сабабли бажариш жараёнида.
Туман хокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари М.Акбаровга жами 1 582 та топшириқлар келиб тушаган бўлиб, бундан 1 262 та топшириқ бажарилган ва тизимга жавоб хатлари киритилган, 320 та топшириқлар бажариш муддати йилдан йилга ўтувчи топшириқлар бўлганлиги сабабли бажариш жараёнида
Туман хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари У.Солижоновга жами 1 431 та топшириқлар келиб тушаган бўлиб, бундан 1 111 та топшириқ бажарилган ва тизимга жавоб хатлари киритилган, 320 та топшириқлар бажариш муддати йилдан йилга ўтувчи топшириқлар бўлганлиги сабабли бажариш жараёнида.
Туман хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Зокировга жами 805 та топшириқлар келиб тушаган бўлиб, бундан 639 та топшириқ бажарилган ва тизимга жавоб хатлари киритилган, 166 та топшириқ бажариш жараёнида.
Туман хокимининг инвеститция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари У.Мадаминовда жами 391 та топшириқлар келиб тушган бўлиб, бундан 299 та топшириқ бажарилган ва тизимга жавоб хатлари киритилган, 92 та топшириқ бажариш жараёнида.
Туман хокимининг оила ва хотин қизлар масалалари ўринбосари М.Холматовада жами 128 та топшириқлар келиб тушаган бўлиб, бундан 92 та топшириқ бажарилган ва тизимга жавоб хатлари киритилган, 36 та топшириқ бажариш жараёнида.
Туман ҳокимлигининг бошқа бўлим ва ҳодимларига 579 та топшириқлар бириктирилган бўлиб, булардан 423 та топшириқлар ижроси твъминланган ва тизимга жавоб хатлари киритилган, 156 та топшириқ масъуллар томонидан бажариш жараёнида.
Туман тaшкилотларига ҳокимлик томонидан йил давомида 785 та назорат режа топшириқлари ва 157 та бошқа турдаги топшириқлар юборилган бўлиб, ушбу топшириқлардан 731 та топшириқлар бажрилган ҳамда тизимга жавоб хатлари киритилган, 206 та топшириқлар муддати йилдан-йилга ўтувчи бўлиб бажариш жараёнида, 5 та топшириқлар ижроси таъминланмаган.
Топшириқлар ижросини таъминламаган ташкилот ва корхона рахбарларига огохлантириш ва эслатмалар юборилган.
Топшириқлар ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳар ойнинг 25- санасида "Едо.ижро.уз" тизимида ижро муддати келгуси ойда келадиган топшириқлар рўйхати шакллантирилиб, барча бўлим раҳбарларига, масъул бошқарма ва ташкилотларга юбориш;
Шу билан бирга, “Едо.ижро.уз” тизимида назоратга олинган топшириқларни бажаришда туман бошқарма ва ташкилотлар томонидан йўл қўйилаётган тизимли муаммо ва камчиликлари Ижро интизоми назорати бўлими томонидан таҳлил қилиниб бориш ҳамда биринчи раҳбар ҳузурида муҳокама қилиш чораларини кўриб борилмоқда.
Барча бўлим ва комплексларни умумий топшириқларни бажариш кўрсаткичи 100 % ни ташкил этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, фармон ва фармойишлари,Вазирлар маҳкамасининг қарорлари ҳамда вилоят ҳокимлигидан келган топшириқларни белгиланган муддатларда тўлиқ ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш, ПФ-6166-сон фармони ҳамда ПҚ-5132-сон қарорлари ижросини таъминлашда қарорда белгиланган тартибда хафтанинг хар жума куни туман хокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида топшириқлар бажарилиш холати ўрганилмоқда хамда бажариш муддати кечиктирилаётган топшириқлар алохида назоратга олинмоқда.
