Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси томонидан олиб борилаётган ишлар
2025-06-18 14:50:00 / Yangiliklar

Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси Бирламчи тизимда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини яхшилаш борасида олиб борилаётгани ишлар.
Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси 170 ўринли стационар, 450 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли туман марказий поликлиникаси, ва ҳар бири 50 қатновга мўлжалланган 3 та оила шифокорлик пунктидан иборат бўлиб,100 қатновга мўлжаланган 19сонли оилавий поликлиникаси туманнинг 80921 нафар аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатади.
Марказий шифохона 6 та стационар бўлимдан иборат,
- туғруқ комплекси 65 ўринли, юқумли касалликлар бўлими 20 ўринли, ички касалликлар бўлими 40 ўринли, хирургия бўлими 25 ўринли, болалар касалликлари бўлими 20 ўринли. Кўп тармоқли туман марказий поликлиникасида 35 та мутахассислик бўйича фаолият кўрсатиб, 6 турдаги диагностик таҳлиллар олиб борилади.
Рентген кабенит, ЭЭГ, эндоскопия кабинетлари, УТТ кабинети, килинико- биохимиёвий лаборатория фаолият кўрсатмокда.
Бирлашмаси таркибида патологоанатомик бўлим фаолият кўрсатмокда.
Тиббиёт бирлашмаси замонавий типда қурилган 7 та асосий бинодан иборат, эгаллаб турган майдони 5,7 га, атрофи ободонлаштирилган, кўкаламзорлаштирилган. Самарқанд ОШП 781,0 млн сўмга 2018 йилда янгидан қурилган. 19-сонли ОП 2017 йилда 620,0 млн сўмга, А.Темур филиали 2019 йилда 786,0 млн мўмга, Навбаҳор ОШП 2019 йил 320,0 млн сўмга,келажакда режелаштирилаётган Олмазор МФЙда жойлашган, бугунги кунда КТМП филиали болган бино обод кишлок дастур доирасида 786,0 мл сум маблагга капитал таъмирланган. ТТБ 2014-2015-2016 йиллар 6.7 млрд сўмга капитал реконструкция қилинди. Беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 апрелдаги 215- сонли Бирламчи тиббий санитария ёрдамини ахолига яқинлаштириш ва тиббий хизмат самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси юзасидан тумандаги бирламчи тиббий санитария муассасаларидан олисда жойлашган аҳолига қулай тиббий хизматни ташкил қилиш мақсадида Пахтакор МФЙ Навруз қўрғони, Нурли Пангат МФЙ, Олмазор МФЙ Козоковул қишлоғи, Мингчинор МФЙ Тумарис кишлоги худудига тиббиёт контейнерлари ўрнатилиб, махалла тиббий пунктлари ташкил этилди ва фаолият кўрсатмоқда.Бундан ташқари туғруқ комплекси негизида 6 ўринли тумнлараро перинатал маркази ташкил этилиб фаолият олиб бормоқда.
Ахолига самарали даволаш диагностика хизмати кўрсатишни таъминлаш мақсадида туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси лабараторияси ИФА анализатори билан таъминланиб хозирги кунда 13 турдаги лабаратор текширувлар ўтказилмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси касалликлар диагностикаси ва текширувларни амалга ошириш учун рақамли рентген аппарати, ультратовуш аппаратлари, автомат биохимик анализаторлар, ИФА анализатори, портатив рентген ва УТТ аппаратлари, ЭЭГ ва ЭХОЭЭГ аппаратлари билан таъминланган.
Туман аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун жами 72 нафар врачлар фаолият олиб борди, улардан 38 нафари тоифага эга бўлиб, жами врачларга нисбатан 0.8%ни ташкил этади. Улардан жами тоифадагиларга нисбатан олий тоифа 29 нафар ни, 1-тоифа 5 та , 2-тоифа 4та , 31 нафар врачни тоифаси йўқ, бу жами врачларга нисбатан 57,7% ни ташкил этади. Врачлар билан таъминот туман бўйича 10000 аҳолига нисбатан 9.0 ни ташкил қилади.
Ўрта тиббиёт ходимлари 488 нафар бўлиб, шундан тоифалилар 316 нафар бўлиб 64.8 % ни ташкил этади. Улардан жами тоифадагиларга нисбатан олий тоифа 149 та (47 %), 1-тоифа 76 нафар (24 %)ни, 2-тоифа 91 нафар (29 %) дан иборат.
Бугунги кунда туманда педиатр, терапевт, акушер-гинеколог, болалар невропатологи, пульмонолог, травматолог, оила шифокори ва онколог мутахассислари етишмайди.
II. Даволаш профилактика фаолияти
Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси туманнинг 80921 нафар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.Жаъми 80921 нафар ахолининг 28509 нафарини 0-18 ёшгача бўлган болалар, 52412 нафарини 18 ёшдан катталар хамда шундан 16623 нафарини фертил ёшидаги аёллар ташкил этади.
Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 2020 йил 31-декабрдаги “ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча даволаш профилактика муассаларида юритиладиган тиббий хисоб хужжатларини янада такомиллаштириш тўғрисида” 363-сонли буйруғи, “ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 2 апрелдаги “Даволаш профилактика муассасалари инфекцион назорат тўғрисида Низомни тасдиқлаш хамда комиссия фаолиятини такомиллаштириш хақида” ДСЭНМлар ва тиббий-ижтимоий муассасаларнинг доимий фаолият тўғрисида”ги 92-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 02-ноябрдаги “Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 420-сонли буйруғи , Ўзбекистон Республикаси ССВ 2013 йил 10-июлдаги 225-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 23-январдаги “Республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора–тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги 37-сонли буйруғи ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги буйруқ ва йўриқномалари асосида фаолият олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-ноябрдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида фаолиятига мулоқатга янги механизимларни жорий қилишва Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси ички имкониятдан келиб 37 та бригада ташкил этилди ва 76 нафар тиббий ходим жалб этилган.Шундан 137 нафари ўрта тиббий ходимларни , 18 нафари шифокорларни ташкил этади.Жумладан туман кўп таромоқли марказий поликлиникасида 22 та, 19-сонли оилавий поликлиникада 4 та, Мингчинор ОШП 4 та , Самарқанд ОШП 4 та, Навбахор ОШП 3 тадан тиббиёт бригадалари ташкил этилган.
Ташкил этилган тиббиёт бригадалари планшет, компютер, принтери билан , электрон тарози, фонендоскоп ва тонометр , пулсоксиметр, таймер каби тиббий жихозлар ва оргтехника воситалари билан тўлиқ таъминланган. Туман аҳолиси жами 80921 нафарни ташкил этади. Шундан 52412 нафари 18 ёшдан катталарини 28509 нафари 0-18 ёшгача бўлган болаларни ташкил этади.Туман бўйича жаъми 14573 та хонадон, 514 та кўчалар ва 16321 нафар оилани ташкил этади.
Антропометриядан 80921 нафар аҳолининг 71315 нафари тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказилди шундан 45888 нафарини катталар, 25427 нафарини болаларни ташкил этади.
Хатлов ва антропометрия натижасига кўра аҳолини гурухларга ажратиб олинди яни ортиқча вазин 6352 нафарни,14.46% ни, Семизлик 2292 нафарни 5.22% ни, Сут ва сут махсулотларини кам истеъмол қилади 3865 нафар 8.80% ни,Мева ва савсовотларни кам истеъмол қилади 6326 нафарни 14.40% ни, Ширинликларни кўп истеъмол қилади 7388 нафарни 16825% ни, Ёғли овқатларни кўп истеъмол қилади 7335 нафарини 16.70 % ни, тузли овқатларни кўп истеъмол қилади 4794 нафарни 10.91% ни, жисмоний нофаол 4263 нафарни 9.7 %ни, тамаки истеъмол қилади 1950 нафарни 4.44%ни, Алкаголмахсулотларни истеъмол қилади 1606 нафарни 3.66 %ни ташкл этади.
Туман марказий шифохонаси 170 шифо ўрнига мўлжалланган.
Шундан: қабул бўлими -таркибида 6 ўринли реанимация, туғруқ комплекси 65 ўринли, хирургия бўлими 25 ўринли, ички касалликлар бўлими 40 ўринли, юқумли касалликлар бўлими 20 ўринли, болалар бўлими 20 ўринли, хўжалик бўлими 17 ўрин ҳамда диагностика, лаборатория бўлими, марказий стерилизация бўлимларидан иборат.
ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИ:
Туман марказий шифохонасидаги терапия, педиатрия ,хирургия йўналишларида бир-бирини такрорлайдиган режали ва шошилинч бўлимларни бирлаштириб туну-кун ишлайдиган янги шошилинч қабул бўлими ташкил этилди.
Шу билан биргаликда туман марказий шифохонасида хирургик касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш борасида телемедицина алоқасини йўлга қўйиш мақсадида марказий шифохонага махсус монитор ва компютер ускуналари ўрнатилиб оптик толали интернет тармоғига уланди. Хозирда республика ва вилоят марказлари билан беморларни телемедицина орқали консултация қилиш имконияти яратилди.
Оналик ва болаликни мухофаза қилиш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 апрелдаги “2023-2026-йилларда оналик ва болаликни мухофаза қилишни кучайтириш тўғрисидаги”ги 216-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасида Оналик ва болаликни мухофаза қилиш тизимида алохида штаб ташкил қилиниб, штаб бошлиғи этиб туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни мухофаза қилиш бўйича ўринбосари Б.Мамарасулов тайинланган. Ташкил этилган штаб томонидан тумандаги фертил ёшидаги аёлларни соғломлаштириш, исталмаган хомиладорликниинг олдини олиш, гўдаклар ва оналар ўлимини олдини олиш, хомиладорларга самарали перинатал ёрдам кўрсатиш мақсадида чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, шу режа асосида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Туманда жаъми фертил ёшидаги аёллар (15 ёшдан 49 ёшгача) 16623нафарни ташкил этади. Шундан 4221 нафари қиз болалар, 1811 нафари хомиладорлар, 452 нафари климактерик даврдаги аёлларни ташкил этади. 2024 йил 9 ойи давомида 16623 фертил ёшидаги аёлларнинг 16190 (97.4 %) нафари чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиб шундан 9390 (58.0%) нафарида турли экстрагенитал касалликлар аниқланди.Аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш режаси тузилиб соғломлаштириш чора тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10-ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4887-сонли қарорига биноан туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси хамда тумандаги мавжуд ОП, ОШП лар томонидан туманимиздаги хомиладор ва эмизикли аёллар хамда 3-15 ёшдаги болалар йод препаратлари билан туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолат кислоталари препаратлари билан таъминлаб келинмоқда.Жумладан 867 нафар хомиладор ва эмизикли аёлларга темир препаратлари хамда 1452 нафар 3-15 ёшли болаларга йод препаратлари берилди.
Туманда оналар ва болалар саломатлигини мухофаза қилиш , қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишини олдини олиш ва эрта диагностика қилиш, 30-55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни ва 45-65 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратонини скринингини ўтказиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасида “Аёллар маслахатхонаси” негизида “Онко назорат хонаси” ташкил қилиниб, компютер жамланмаси, гинекологик кресло, кольпоскоп, бир марталик гинекологик кўзгу каби зарур тиббий жихозлар билан жихозланиб фаолият олиб бормоқда. “Онко назорат хонаси” томонидан 2024 йил 12 ойи давомида скрининг режасига асосан текширувдан ўтказилиши лозим бўлган 5543 нафар 30-55 ёшли аёлларнинг 3906 нафари хамда 5294нафар 45-65 ёшдаги аёлларнинг 5099 нафари бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини аниқлаш бўйича скрининг текширувидан ўтказилди.Текширув натижасида онкологик касалликларга шубха қилинган 70 нафар аёллар РИОИАТМ Жиззах филиалига юборилди. Юборилган аёлларнинг 3 нафарида онкологик касалликлар аниқланиб, соғломлаштириш чора-тадбирлари олиб борилмоқда.
БОЛАЛАР ХИЗМАТИ:
Тумандаги 28302 нафар 0-18 ёшли болаларнинг 27452 нафари профилактик ҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан, 12275 нафар 2-10 ёшли болаларнинг 8465 нафари орасида гельминтозга ва 21257 нафар 3-18 ёшли болаларнинг 15063 нафари гематоонкологик скринингга текширувдан ўтказилиб, соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси болалар бўлими 15 шифо ўриндан иборат.
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ХИЗМАТИ:
Туманда ўта хавфли карантин касалликлар кайд этилмади. Шунингдек бошқарувчи инфекциялар билан касалланиш холатлари кузатилмади. Туманда юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш ва эрта аниқлаб, самарали даволаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, шу асосда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан 0-14 ёшли болалар профилактик эмлаш календари бўйича эмлаш ишлари ўтказилиб келинмоқда. Гепатит А касаллигини олдини олиш мақсадида 456 нафар 0-5 ёшли болалар гепатит А га қарши эмланди.
ЮКБда 1083 нафар бемор даволанди. Ўтказилган ўрин кунлари 7470 кун, ўрин ишлаши 973.5 бўлимда бир беморнинг ўртача ётиш куни 6,9 ўринлар айланмаси 54.2 ни ташкил қилган.
О И Т С
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22-июндаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3800-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Ушбу касаллик бўйича туман тиббиёт бирлашмасининг ички буйруғи асосида туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси врач инфекционист Д.Тўрақулова маъсул этиб бириктирилган.
Пахтакор ТТБ бошлиғи С.Ш Байсинов





