Халқ демократик партияси 34 ёшда!
2025-11-03 16:25:00 / Yangiliklar
Халқ демократик партияси 34 ёшда!
Бу йил Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганига 34 йил тўлди. Шу муносабат билан жойларда партия ташкилотлари ташаббуси билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбирларда партиянинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни, унинг халқ манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишдаги фаолияти, юртимиз тараққиёти, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, ижтимоий адолат тамойилларини амалда қарор топтириш йўлидаги муносиб ҳиссаси алоҳида эътироф этилмоқда.

Хусусан, партия Марказий кенгашида бўлиб ўтган йиғилишда партия етакчиси У.Иноятов иштирок этиб, ўтган 34 йиллик фаолият натижаларига тўхталиб ўтди.

Тадбирда узоқ йиллар давомида партия Дастурини амалга оширишда, унинг ғояларини кенг жамоатчиликка етказишда, дастурий мақсадларини рўёбга чиқаришда фаоллик ва фидойилик кўрсатиб келаётган партия аъзоларига “Ўзбекистон Халқ демократик партияси ифтихори” кўкрак нишони топширилди.


Шунингдек, партия Марказий Кенгаши, ҳудудий ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари фаолияти, эришилган натижалар таҳлилий кўриб чиқилди. Келгусидаги устувор вазифалар, барча йўналишлардаги фаолиятни янада такомиллаштириш, ташаббускорликни ошириш масалалари муҳокама этилиб, фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.
