Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этади
2025-11-04 11:10:00 / Yangiliklar
Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этади

Ўзбекистонда АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 3 ноябрь куни қабул қилинган ПФ-203-сон Фармонида келтирилган.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ фуқароларига 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади.
Фармонда янги чоранинг мақсади икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларни, шунингдек, туризмни янада ривожлантириш учун шароит яратиш экани қайд этилган,- дея ахборот бермоқда xs.uz сайти.
