УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ: ШАҲАР ҲОКИМИ А. ДАНИЯРОВ ТАЪЛИМ ФИДОЙИЛАРИНИ ТАБРИКЛАДИ
2026-10-01 19:00:00 / Yangiliklar

УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ: ШАҲАР ҲОКИМИ А. ДАНИЯРОВ ТАЪЛИМ ФИДОЙИЛАРИНИ ТАБРИКЛАДИ
«1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан шаҳримизнинг шинам масканларидан бирида байрамона дийдорлашув бўлиб ўтди.
Бир пиёла чой устида самимий суҳбат
Шаҳар ҳокими А. Данияров фахрий устозлар ва жонкуяр педагоглар билан бир дастурхон атрофида дилдан суҳбатлашди.
Ислоҳотлар ва миннатдорлик
Тадбирда давлатимиз томонидан таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор, ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрў-эътиборини ошириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар эътироф этилди. Шаҳар ҳокими ёш авлод тарбиясидаги бебаҳо меҳнатлари учун барча муаллимларга чуқур миннатдорчилик билдирди.
✨ Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва муҳтарам устозлар!






