Расмий муносабат
2026-06-01 13:00:00 / Yangiliklar
Ижтимоий тармоқларда “Косон-232 хўжаликлараро механизациялашган кўчма калонна” АЖ ер майдони тортиб олингани ҳақида хабар эълон қилинган. Мазкур хабар бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2017 йилдаги “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудидан замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш ҳақида” ги ПҚ-2853-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Косон туман ҳокимининг 31.08.2017 йилдаги Х-2077/08-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бозорлар қуриш дирекцияси “NBY BUNYODKOR INVEST” МЧЖга Косон деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудидаги ер майдонидан намунавий лойиҳа асосида II тип “Савдо мажмуаси” (Супермаркет) қуриш учун 1.1 гектар ер ажратиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бозорлар қуриш дирекцияси “NBY BUNYODKOR INVEST” МЧЖ томонидан қурилиши тугалланмаган супермаркет биноси “Косон-232 хўжаликлараро механизациялашган кўчма калонна” АЖга 25.10.2019 йилда 1.1 гектар ер майдони билан олиш-топшириш далолатномасига асосан ўтказиб берилган. Қонунда белгиланган тартибда олди-сотди расмийлаштирилмаган.
Косон туман ҳокимининг 23.01.2019 йилдаги Х-1791/01-сонли қарори билан Косон туман ҳокимининг 31.08.2017 йилдаги Х-2077/08-сонли қарорининг 2-банди бозорлар қурилиши дирекцияси “NBU BUNYODKOR INVEST” МЧЖга намунавий лойиҳа асосида II тип “Савдо мажмуаси” (Супермаркет) қуриш учун 0.6 гектар ер майдони ажаратиб берилсин сўзлари билан ўзгартирилиб ўқилсин” деб ўзгартирилган.
“Косон-232 хўжаликлараро механизациялашган кўчма калонна” АЖга Кадастрлар палатаси Косон туман филиали томонидан Косон деҳқон озиқ овқат бозорига кириш ва чиқиш умумий фойдаланишдаги йўлга ва бозорга ёндош ҳудуддаги автотураргоҳга асоссиз кадастр ҳужжати расмийлаштирилган.
Юқорида кўрсатилганларга асосан, Косон туман ҳокимлиги Косон туман Кадастрлар палатаси томонидан “Косон-232 хўжаликлараро механизациялашган кўчма калонна” АЖга25.10.2019 йил ва 2021-йилларда расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларининг 0.50 гектар қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида Қарши туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилган.
Қарши туманлараро маъмурий судининг 06.01.2025 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан, аризачи Косон туман ҳокимининг аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 06.08.2021 йилда “Косон-232 хўжаликлараро механизациялашган кўчма калонна”АЖга расмийлаштирилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқнинг 3690 кв. метр қисмини давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳақиқий эмас деб топилган.
Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 04.03.2025 йилдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Бухоро вилоят маъмурий суди тафтиш инстанциясининг 17.04.2025 йилдаги қарори билан Қарши туманлараро маъмурий судининг 06.01.2025 йилдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 04.03.2025 йилдаги қарори ўзгаришсиз, тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Ушбу суд қарорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Ортиқова томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига Протест киритилиб, суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 16.01.2026 йилдаги қарорига асосан Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2025 йил 04 мартдаги ва Бухоро вилоят маъмурий суди тафтиш инстанциясининг 2025 йил 17 апрелдаги қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси судига юборилган.
Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2026 йил 12 мартдаги қарори билан Қарши туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори қисман бекор қилиниб, бекор қилинган қисми бўйича қуйидаги мазмундаги янги қарор қабул қилинган.
Яъни, жавобгар Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Косон туман филиалининг “Косон-232 ХМКК” АЖ номига 2019 йил 07 ноябрдаги (1710229/R-A579202) 18:05:01:01:04:0087:0001-рақамли ҳамда 2021 йил 26 октябрдаги (1710229/R-A2171777) 18:05:01:01:04:0087-рақамли кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилишининг 3.690,0 кв.метр (авто тураргоҳ ва бозорга кириш йўлларига) оид қисми ҳақиқий эмас деб топилган.
Суд қарори ҳозирги кунда қонуний кучда.
Бундан ташқари, Косон туман ҳокимлиги томонидан “Косон-232 хўжаликлараро механизациялашган кўчма калонна” АЖга “Савдо мажмуаси” (Супермаркет)нинг олди томонидан 1740 кв. метр ер майдонига келишув асосида таклиф берилганда “Косон-232 ХМКК” АЖ келишувга розилик бермасдан таклифни рад этган.
Шунингдек, “Косон-232 ХМКК” АЖ томонидан Косон деҳқон озиқ овқат бозори ҳудудидан “Савдо мажмуаси” (Супермаркет) қуриш учун ажратилган 315.90 кв. метр ер майдонига ўзбошимчалик билан савдо дўкони қуриб, “Савдо дўкони” “Косон-232 ХМКК” АЖ томонидан ҳозирги вақтда жамият раиси бўлган Облоев Рўзимурод Исматилло ўғлига “Қарши кўчмас мулк савдо” риелторлик ташкилотининг 2021 йил 19 ноябрдаги олди-сотди шартномасига асосан сотилган ва кадастр ҳужжати расмийлаштирилиб давлат рўйхатидан ўтказилган.
