Избоскан туманида “Маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув семинари ўтказилди
2026-01-09 17:25:00 / Yangiliklar

2026 йил 15 январдан 28 февралгача мамлакатимизда ўтказилиши белгиланган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик доирасида ҳудудларда “Маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.
Избоскан туманида ҳам ушбу йўналишда амалий ўқув семинари ўтказилди.
Семинар давомида “Маҳалла еттилиги” аъзоларига рўйхатга олиш жараёнларини самарали ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот олиб боришнинг муҳим қоидалари, маълумотларни электрон тизимга аниқ киритиш, шаклларни тўғри тўлдириш ҳамда бошқа зарур амалий масалалар бўйича тушунтириш ва методик кўрсатмалар берилди.








