Kriminogen vaziyat bo'yicha
2026-04-13 12:20:00 / Yangiliklar

“Туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида” туман ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган профилактик ишлар тўғрисида ҳисобот бериб ўтмоқчиман.
Умумий жиноятлар 39 тага ёки 18,8 фоизга (146/185) ошган.
Жами жиноятларнинг:
– 50 таси (61.3%) олди олиниши мумкин бўлган;
– 50 таси (22.9%) аниқланадиган;
– 76 таси (41%) ахборот технологиялари ёрдамида
содир этилган жиноятларни ташкил этади.
2026 йил 3 ойида Самарқанд туманида умумий жиноятлар (АТВ содир этилган жиноятлардан ташқари) 50.0 фоизга (10/15) кўпайган.
Ҳар 100 минг кишига нисбатан 143,3 та жиноят қайд этилган.
Жиноятларнинг турлари бўйича таҳлил қилинганда:
- фирибгарлик -66.7 фоизга (6/2);
- ўртача оғир тан жароҳати етказиш -100.0 фоизга (9/18) камайган.
- ўлим билан боғлиқ ЙТҲ (2/4) тенглиги сақлаб келинган.
Бироқ, амалга оширилган профилактик ишлар ва кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан, айрим турдаги жиноятлар салмоғи ошишига йўл қўйилди.
Жумладан:
- оғир тан жароҳати етқазиш 100, фоизга (0/1);
- енгил тан жароҳати етқазиш 100, фоизга (0/1);
- ўртача оғир тан жароҳати етқазиш 0 фоизга (1/1);
- безорилик 400 фоизга (1/5);
- оилавий зўравонлик 100 фоизга (0/2)
- талончилик (0/0)
- ўғирлик жинояти 100, фоизга (9/18) жиноятлари ошди.
Жиноят содир этишда иштирок этган шахслар таҳлилига кўра,
- ёшлар жинояти 0 фоизга (5/5)
- маст ҳолатда содир этилган жиноятлар -100, фоизга (1/0);
- аёллар томонидан содир этилган жиноятлар
-0 фоизга (0/0)
- гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар
-0 фоизга (0/0)
- ишламайдиганлар томонидан содир этилган жиноятлар -0 фоизга (0/0)
- илгари судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар -100 фоизга (1/0) камайган.
- вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар (0/0) барқарор сақланган бўлсада,
Ахборот технологиялари воситасида содир этилган жиноятлар сони 13,4 фоизга (67/76) ошган.
Ушбу жиноятларнинг асосий салмоғи (52,6%) ўғрилик (40 та) ва (38,2%) фирибгарлик (29 та), бошқа жиноятлар (7 та) содир этилган.
Ўғрилик жиноятлари
- туманда, ўғрилик жиноятлари 100, фоизга (9/18) ошишига йўл қўйилган.
Ўғирлик жиноятлари таҳлилига кўра, 2 таси хонадон ўғирлиги, 2 таси чорва моллар ўғирлиги, 3 таси савдо хизмат шахобчаларидан, 1 таси автотранспортдан, 10 таси бошқа турдаги ўғрилиги.
Мисол учун: 2025 йил 31 июль куни фуқаро Шодиева Назира Азамовна туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2025 йил 30 июль куни соат 22:00 лар атрофида Самарқанд тумман “Конигил” маҳалласи ҳудудидаги яшаш уйида хеч ким бўлмаган вақтда номаълум шахс хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли бўлган баҳоси 15.000.000.сўмга тенг бўлган тўрт дона турли хилдаги тилла-тақинчоқлари, 50 АҚШ доллари ва 1.200.000 сўмпулларини яширин равишда талон торож қилганлигини маълум қилган.
2026 йил 3 ойи давомида МФЙларда содир этилган жиноятлар таҳлили
Тумандаги 74 та маҳаллалардан 1 таси “қизил” (аҳоли сонига нисбатан жиноятлар кўп содир этилган).
14 таси “сариқ” (аҳоли сонига нисбатан жиноятлар кам содир этилган).
59 таси “яшил” (жиноят содир этилмаган) тоифага киритилган.
“Қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда олдини олишни имкони бўлган жиноятларни таҳлил қилганимизда, туманда содир этилган 185 та жиноятнинг 2 таси ёки 01,0 фоизи ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларида содир этилган.
-“Шароф-Рашидов” маҳалласида - 2 та жиноятлар содир этилган. (Пр инс Х.Тошбоев)
Ушбу маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, шунингдек, “сариқ” ва “қизил” тоифалардан чиқариш мақсадида ички ишлар бўлими раҳбари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сохавий хизмат раҳбарлари масъул этиб бириктирилди. Ҳар бир маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш мақсадаида алоҳида “йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Шу ўринда яна бир муаммоли масалани алоҳида айтиб ўтиш жоиз деб биламан.
Барчамизга маълумки, бугунги кунда нафақат юртимизда балки бутун дунёда ахборот-технологиялари жадал ривожланиб бормоқда.
Бу эса, ижобий ютуқларга эришиш билан бир қаторда янги жиноят турларини келтириб чиқаришига сабаб бўлмоқда.
Айнан, замонавий ахборот-технологияларидан фойдаланиб, масофадан туриб, интернет орқали турли жиноятлар содир этилаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас.
Сўнгги йилларда эса, бу каби жиноятлар сони кескин ошиб бораётганлиги барчани ташвишга солмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 05-январ кунидаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори, ижроси юзасидан:
- Видеокузатув тизимини – туман маҳалла фуқаролар йиғинларининг кириш чиқиш жойларига, жамоат жойларига ўрантилиши туман “Йўл харитаси”да бандма-банд киритилган! Шу сабабли маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш учун видеокузатув тизимини такомиллаштириш бўйича маҳалла еттилиги томонидан тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш лозим бўлади.
Фурсатдан фойдаланиб, 2026 йил 1-чорак якунига қадар Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятлар 76 тани ташкил этганлиги сабабли, замонавий ахборот-технологияларидан фойдаланиб, масофадан туриб, интернет орқали содир этилаётган кибер жиноятларини олдини олишда, аҳоли ўртасида “Кибермаданиятни юксалтириш”, банк пластик карта рақамларини нотаниш фуқароларга бермаслик, электрон пул тизими ва ундан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилишларини ҳамда бу ҳақда ўз яқинларини ҳам огоҳлантиришларини сўраб қолардим.
Эътиборингиз учун раҳмат !
