Kriminogen vaziyat bo'yicha
2026-04-09 19:50:00 / Yangiliklar

Ассалому алайкум, ҳурматли Самарқанд тумани аҳолиси!
Бугун Сизларга туманимиздаги криминоген вазият бўйича навбатдаги “профилактик огоҳлантирув мурожаатим”ни йўлламоқдаман.
Бундан кўзланган мақсад, туманимиз аҳолисини криминоген вазиятдан огоҳ қилиш ва фуқароларни жиноятлардан жабрланиб қолишини тушунтиришдан иборат.
Тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 05 январдаги "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда "2026 илда республика маҳалаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1 ва 2-сонли Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2025 йилги ПҚ-111-сонли ва
ПҚ-253-сон қарорлари ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида
ўтган 2026 йилда 3 ойида Самарқанд туманида жами жиноятлар
41,9 фоизга ёки 36 тага (86/122) ошган.
Ҳар 100 минг аҳоли сонига жами жиноятлар Самарқанд туманида ўртача 43,8 тадан тўғри келган. (Самарқанд вилоятида 47,89 та, Республикада 21,9 та)
Содир этилган жиноятларнинг 38 (22) таси
(31 %) олдини олиш мумкин бўлган, 34 (30) таси
(27,8 %) аниқланадиган жиноятлар, 50 (34) таси (40,9 %) кибер жиноятлар ташкил этади.
Олдини олиши мумкин бўлган жиноятларнинг
15 (8) таси ЙТҲ (шундан 3 таси ўлим билан боғлиқ ЙТҲ), 13 (4) таси ўғрилик, 3 (0) таси безорлик, 2 (1) таси ўртача оғир тан жароҳати етказиш, енгил тан жароҳати етказиш, оилавий зўравонлик ҳамда фирибгарлик 1 тадан ташкил этади.
Жиноят содир этган шахслар тоифаси таҳлил қилинганида, вояга етмаган етмаганлар, аёллар ва ишсизлар томонидан жиноятлар содир этилмаган, ёшлар томонидан ўтган йилнинг мос даврида 2 та жиноят содир этилган бўлса, жорий йилда 1 та жиноят содир этилиб, 50 фоизга камайган.
Кўп содир этилган 13 та ўғирлик жиноятини тахлил қилганда 7 таси хонадон ўғирлиги, 2 та телефон ўғирлиги, 1 та савдо шахобчасидан, 1 та ҳайвон ўғирлиги, 1 та автомашинадан ҳамда 1 та бошқа турдаги ўғирлик жинояти ҳисобланади.
Ушбу ўғирлик жиноятларидан асосийси хонадон ўғирлиги бўлиб, ушбу турдаги жиноятларнинг содир этилиши сабаби ўрганиб чиқилганда, кўпинча фуқаролар томонидан қоровсиз қолдирилган яшаш уйларига ғайриқонуний равишда кириб содир этилган бўлиб, ушбу хонадонларда қўриқлов ташвиш тугмаси ҳамда видео кузатув мосламаси ўрнатилмаганлиги ҳамда хонадон эгалари билан уларни ўғирлик жиноят жабрланувчи бўлиб қолишларини олдини олиш бўйича виктемологик профилактик тадбирлар етарли даражада олиб борилмаганлиги боис содир этилганлиги аниқланди.
Ушбу турдаги жиноятларни олдини олиш бўйича тумандаги маҳаллалар кесимида, фуқаролар билан ўғирлик жинояларни олдини олиш бўйича профилактик сухбатлар олиб борилмоқда, маҳалладаги аҳоли гавжум жойлар ва кўчаларга кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига юзни ва авторақамни таниб олувчи, савдо марказлари ва бозорларга, мактабларнинг кириш-чиқиш жойига, мактабнинг очиқ спорт майдонига камералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига домофонлар ўрнатиш, кўп қаватли ва якка тартибдаги хонадонлар ва маҳаллалардаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари техник қўриқловга олиш, ташвиш тугмалари ўрнатиш, “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда “намунавий хавфсиз йўлак”лар ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, 2026 йилнинг ўтган даврида ҳудудида масъуллар томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди яъни, маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойлар ва кўчаларига 15 та видеокузатув мосламалари ўрнатилди, маҳаллалардаги кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига 4 та PTZ-камералари ўрнатилди, маҳаллаларнинг асосии кириш-чиқиш жойларига юзни ва авторақамларни таниб олувчи 20 та видеокузатув мосламалари ўрнатилди, тумандаги савдо марказлари ва бозорларга юзни ҳамда авторақамларни таниб олувчи 4 та камералар ўрнатилди.
Бундан ташқари, маҳаллалардаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига 3 та PTZ-камералари ўрнатилди ва маҳаллалардаги мактабларнинг очиқ спорт майдонларига
1 та PTZ-камералари ўрнатиш учун ишлар амалга оширилмоқда.
Маҳаллалардаги кўп қаватли уйларнинг эшикларига 12 та замонавий домофон комплекслари ўрнатилди ҳамда махаллалардаги кўп қаватли ва якка тартибдаги 162 та хонадонлар Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан техник қўриққа олинди.
Шунингдек, маҳаллалардаги кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига 6 та ташвиш тугмалари ўрнатилди ва маҳаллалардаги 40 та савдо ва маишии хизмат кўрсатиш объектлари Миллий гвардия Қуриқлаш хизмати томонидан техник қўриқловга олинди.
Маҳаллаларда 10 та намунавии хавфсиз кўчалар ташкил этилди ва
16 та намунавии хавфсиз йўлаклар ташкил этилиб, ПҚ-1-сонли Қарор ижроси бўйича ИИБ томонидан 28 маротаба танқидий муҳокамалар ўтказилди.
Азиз туманимиз фуқаролари ҳамда меҳмонлари !!!
Мурожаатим давомида яна бир муҳим йўналишлардан бирига алоҳида тўхталмоқчиман.
Туманимизнинг иқтисодий барқарорлиги, осойишталиги ва тинчлигимизнинг таҳдидларидан бири бўлган гиёҳванд ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар ҳам кундан-кунга авж олиб бормоқда. Айниқса ёшларимиз ўртасида ушбу жиноятлар кенг тарқалмоқда.
Олиб борилган тезкор – тадбирлар натижасида 2026 йилнинг ўтган даврида 20 та жиноий ҳолатлар аниқланиб, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.
Бу борода фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчии органлар томонидан амалга ошириладиган ишларнинг ўзи етарли эмас, шу боис барчамиз биргаликда курашсакгина кўзлаган мақсадимига етамиз.
Шундай экан, Азиз тумандошлар, туман ҳудудида содир этилаётган жиноятларни олдини олишда олиб борилаётган профилактик ишларга беэътибор бўлманг, ушбу тадбирларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яқиндан ёрдамингизни аяманг, қонунларга риоя қилинг.
Зеро, якдиллик билан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашган ҳолда уларни олдини олишга киришсак, туманимизни аввало маҳалламизни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз.
Эътиборларингиз учун раҳмат!
