Ёшлар — юрт келажаги!
2026-10-08 18:50:00 / Yangiliklar

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Садиров Хуршид Эргашевичнинг Оқолтин тумани Ихтисослаштирилган мактаби ўқувчи-ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни ватанпарварлик, фуқаролик масъулияти ва юрт тинчлигига дахлдорлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбат жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоблар олиб, келгусида Фавқулодда вазиятлар тизимида хизмат қилиш имкониятлари ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлдилар




