Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқитиш марказининг янги, замонавий биноси фойдаланишга топширилди.
2026-10-01 15:55:00 / Yangiliklar

Тантанали очилиш маросимида Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари, тизим фахрийлари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Янги бинода таълим олувчилар учун замонавий ва қулай шарт-шароитлар яратилган бўлиб, марказ VR кўзойнаклар, турли фавқулодда вазиятларни амалда моделлаштириш имконини берувчи симуляция хоналари, тиббиёт хонаси ҳамда махсус лабиринт хоналари билан жиҳозланган.
Ушбу хоналарда назарий билимларни амалий машғулотлар билан уйғунлаштирган ҳолда, турли хавф-хатарлар юзага келганда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш, биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилади.
Шунингдек, “Рақамли профилактика” дастури доирасида вилоят ФВБ ҳамда ТКТИ Янгиер филиали профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда яратилган электрон платформанинг тақдимоти ўтказилди.









