Кун тартибидаги долзарб масала — коррупция ва жиноятчиликни олдини олиш.
2026-06-25 18:10:00 / Yangiliklar

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ўтказилган навбатдаги профилактик учрашувда, Гулистон ҳарбий прокурори, бошқарма раҳбарияти ва барча шаҳар-туманлар ФВ бўлимлари шахсий таркиби иштирок этди.
Учрашув давомида, коррупциявий жиноятларнинг олдини олиш ва ижро интизомини таъминлаш борасида зарурий йўл-йўриқ ва тавсиялар бериб ўтилди.
Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш, раҳбарлар таркиби томонидан ўз қўл остидаги шахсий таркиби ўртасида ҳам ижро интизомини сақлаш, турли жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди.









