Сирдарё вилояти ФВБда матбуот анжумани ўтказилди.
2026-06-09 13:45:00 / Yangiliklar

Мазкур анжуманда бошқарма бошлиғи томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда қутқарув хизматлари фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, ёз мавсумида сув ҳавзаларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, чўмилиш тақиқланган ҳудудларда назоратни кучайтириш, болаларнинг хавфсиз дам олишини таъминлаш, юқори ҳарорат шароитида юзага келиши мумкин бўлган ёнғинлар профилактикаси ҳамда аҳоли ўртасида хавфсизлик маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.
Матбуот анжумани очиқ мулоқот руҳида ўтиб, журналистлар ва блогерларга долзарб маълумотлар тақдим этилди.






