Ҳудудларга ташрифлар амалга оширилмоқда.
2025-08-18 10:40:00 / Yangiliklar
#Онлайн
Бугун, Элликқалъа тумани ҳокими Валижон Ниязимбетов раҳбарлигида туман ҳокими ўринбосарлари, овул ММТП бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги масъул вакиллари, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида тумандаги овул ва маҳаллалар ҳудудларидаги амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш учун ҳудудларга ташрифлар амалга оширилмоқда.
Айниқса айни кунларда амалга оширилаётган ғўза парвариши, боғдорчилик, чорвачилик хўжаликларида амалга оширилаётган ишлар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишилиши режалаштирилган.
Эрталаб соат 06:00 дан бошланган мазкур тадбир "Шарқ юлдузи" овулидан бошланди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

